3:21

Зорафатлик бева аёл 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Ҳаёт базида қийинчиликларга тўладай кўринади. Кетма-кет келган бахтсизликлар, қийинчиликлар бизни шундай ўйлашга мажбур қилади. Аммо ўша пайтда Худо қаерда бўлади? Қийин дамларда Худо бизни ташлаб кетгандай туюлади. Аслида эса Худо доимо ёнимизда. Зорафатлик аёлнинг ҳолатида ҳам шундай бўлди. Худо унинг охирги егулиги қолганини биларди. Қайси Зорафатлик аёл дейсизми? Ëдингизда бўлса ўтган сафар Зорафат қишлоғилик бир аёл ҳақида гаплашгандик. Келинг у ҳақида қисқача эслатиб ўтаман.

Рухсат берсангиз буни сизнинг ўрнингизга мен қилсам. Финикия давлатининг муҳим шаҳарларидан бири бўлган Сидон шаҳридан 15 километр жанубда Зорафат қишлоғи бор эди. Бу қишлоқда бир бева аёл ёлғиз ўғли билан кун кечирарди. Худо Илёс пайғамбарга ўша аёлнинг уйида туришни амр этди. Худо аёлга ҳам Илёсни боқишни амр этди. Худо буни қандай қилганини билмаймиз, бироқ Худонинг одами келиши ҳақида у олдиндан билган.

Суҳбатимиз бошида айтганимдек, қийин кунларимизда Худо бизга далда бериб туради. У бу қийинчиликлардан чиқиб кетишимизга ёрдамлашади. Сизнингча Худо Зорафатлик бева аёлнинг муаммосини билмаганми? Атрофда бошқа қишлоқ ёки ёрдамга муҳтож бўлган бошқа хонадон йўқмиди? Бу аёлнинг юраги Худога яқин бўлган бўлса керак. Финикияда айниқса Сидон шаҳрида бутпарастлик авж олган пайтлар эди. Шунга қарамай, бева аёл Худонинг одамини боқишга рози бўлди.

Рози бўлгани яхши бўлган. У Худонинг қандайлигини, мўъжизасини ўз кўзи билан кўрди. Бироқ унинг қисматида яна бир ташвиш бор эди. Илёс келганидан бир қанча вақт ўтиб бева аёлнинг ўғли қаттиқ касал бўлиб қолди. Касали шунчалик оғир эдики, охири ўлиб қолди. Аёл эса бу бахтсизлик қилган гуноҳларим эвазига бўлди, деб ўйлаб, Илёсга: «Мендан нима истайсиз, эй, Худонинг одами? Сиз гуноҳларимни Худога эслатгани ва ўғлимнинг ўлимига сабабчи бўлгани келибсиз-да?!», — деди.

Бечора Илёс пайғамбар, ўшанда у ўзини қандай ҳис қилган экан. Агар сизни ноҳақ айблашса қандай аҳволга тушасиз. Ахир Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш оддий одам бўлган-да, фарқи Худонинг овозини эшитиб, шахсан унинг ўзидан буйруқлар олиб турган. У ҳам ноқулай аҳволда қолиб, аёлдан боласини сўраб олди. Уни ўзи ётадиган болохонага олиб чиқиб, Худога илтижо қилди: «Эй, Худо мен мана шу бева аёлнинг меҳмониман. Наҳот унинг ўғлини нобуд қилиб, бошига кулфат ёғдирсанг?!». Каломда унинг шундай дегани ёзилган. Бироқ тасаввуримизни ишга солсак, у йиғлаб, чин дилдан боланинг тирилишини истаб, илтижо қилганини билишимиз мумкин.

Тўғри айтасиз. Худо унинг илтижоларини эшитди. Болага қайта жон ато этди. Аёл эса ўғлининг тирик эканини кўриб, Исроилнинг тирик Худосига бўлган ишончи ортди. У Илёсга: «Энди билдим, сиз чиндан ҳам Худонинг одами экансиз. Эгамиз чиндан ҳам сиз орқали гапирар экан» — деди. Бу аёл ҳақида гапиришимиздан мақсад, Худо бизнинг муҳтожликларимизни ва уларни олдиндан ҳал қилиш йўлини ҳам билади. Бундай пайтда Худога ишониб, ундан умид қилсак бас. Шунда Илёс ва Зорафатлик бева аёл каби бизнинг ҳам имонимиз мустаҳкамланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top