3:08

Ягона Доно Зот

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётда яхши инсон бўлиш, яхшиликлар қилиш ва кўпчиликнинг эътиборини қозониш қандай ажойиб! Яхши инсон бўлиш ва яхшиликлар қилиш ҳақида билмадим-у, аммо ҳаётда деярли ҳамма бошқаларнинг эътиборини қозонишга ҳаракат қилади. Бир жойда ўқигандим: «Яхшилик бу доноликдир». Донолик ҳақида Муқаддас Каломда жуда кўп ёзилган. Калом Худони доно деб атаганида нимани назарда тутади? Биз доноликни ақлий салоҳият деб атаймиз. Бироқ Калом бу нарсани ақлийдан кўра кўпроқ маънавий салоҳият деб атайди. Донолик — бу кўриш мумкин бўлган қудрат, танлаш мумкин бўлган йўналиш, биргаликда эришишга ҳаракат қилинадиган энг яхши ва энг олий мақсаддир. Донолик — бу аҳлоқий яхшиликнинг амалдаги кўринишидир.

Narrator 2 Доноликнинг тўлиқ кўриниши фақат Худода намоён бўлади. Худонинг ҳақиқати, қудрати, инояти каби донолик ҳам унинг бир моҳиятидир. Инсон донолиги ўта чекланган, қийин вазиятларга дош беролмайдиган ҳолатдир. Аммо Худонинг донолиги енга олмайдиган қийинчилик йўқ. У ҳар қандай ҳолатдан ҳам донолиги билан чиқиб кета олади. Нафақат чиқиб кетади, Ўзига ишонганларни ўша қийин ҳолатлардан олиб чиқиб кетади. Аюб пайғамбар Худонинг донолиги ҳақида шундай дейди: «Худо донолигининг чеки йўқ, қудрати эса буюк» (Аюб 9:4). «Қудрат ва донолик Худога тегишлидир» (Аюб 12:13). Худованд билан яқин муносабатда бўлган, Унга эргашган кишиларнинг ҳамма ҳаммаси Худованднинг нақадар донолигини ва Унинг қудрати чексизлигини таъкидлашган.

Narrator 1 Қудратсиз донолик худди қулаётган уйдай ачинарли. Бироқ Худонинг чексиз қудрати ва донолиги бирлашиб кетган, иккисини бир-биридан ажратишнинг иложи йўқ. Шу моҳиятлари билан У ягонадир. Биз мана шундай қудратли ва доно Худога ўзимизни бемалол ишониб топшира оламиз. Худонинг абадий донолиги ҳар доим ҳаракатда у ҳеч қачон барбод бўлмайди. У яратган нарсалар Худованднинг нақадар донолигидан сўзлайди. Шу нарсларни ўз кўзимиз билан кўриб турган бўлсак ҳам, У нима сабабдан ҳаётимизда ишлаётганини тушунмагунимизча Унинг донолигини англай олмаймиз. Кўпчилик Муқаддас Каломдаги «Худо севгучидир» — деган жумлани нотўғри тушунади. «Худо бизни севади, бизга ёмонликни, азобни раво кўрмайди. Бизга фаровон ҳаёт беради», — деб ўйлашади. Улар Худо айтган «фаровонликни» ўз инсоний тушунчалари билан ўлчашади.

Narrator 2 Юқоридаги фикрлар нотўғри. Худованд бизга ҳеч қачон «Сен ҳаётда азобланмайсан. Доим хурсандчиликда яшайсан», -дея ваъда бермаган. Биз ҳаётда азоб чекамиз, қийинчиликлар кўрамиз, ҳасталикларни, йўқотишларни бошимиздан кечирамиз. Бироқ У донолиги ва қудрати билан доимо бизни шу оловлар орасидан куйдирмай олиб ўтади. Ҳар сафар шундай оловлар ҳалқасидан ўтганимизда, яна бир бор Худонинг донолигини, қудратини ҳис қилиб, руҳан кучга тўлиб бораверамиз. Бу ҳар қандай дунёвий фаровонликдан аълороқдир. Худонинг донолигини турли воқеалар, Каломдаги мисоллар орқали узундан-узоқ давом эттириш мумкин. Бугун сизлар билан бу ҳақида қисман бўлишдик ҳолос. Худовандни яхшироқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Мулоҳазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилимизга ҳеч тортинмай юбораверинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top