3:16

Қиз тарбиялайдиган оталар учун

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эркак ва аёл икки хил дунё. Уларнинг бир-бирини тушуна олиши ҳам баъзан қийинчилик туғдириши ҳеч кимга сир эмас. Балки бунга ўз вақтида ота қизидан ўзини узоқлаштиргани, унинг дўсти бўлолмагани сабабдир. Хўш, оталар қиз болани вояга етказишда қандай хатоларга йўл қўймаслиги муҳим?

Қизалоғингиз ҳали гўдак, аммо сизга жажжи кўзчалари тўла муҳаббат билан боқаяпти. Эркак киши айнан шу муҳаббатни аввалига онасидан қидирганди, кейинчалик аёллар билан муносабатда излади, аммо у нуқул баҳоланаверади: ишбилармонми, пулдорми, босиқми, «қалқон» ролини бажара оладими?.. Қизи учун эса буларнинг умуман аҳамияти йўқ. Чунки отаси у учун ягона ва бетакрор.

Narrator 2 Ҳаётда меросхўр ўғил хоҳлаб, лекин қиз кўрган отанинг тақдирга тан бермаслик вазиятлари кўп учрайди. Бу ҳолда ота қизини писанд қилмайди. Фарзанд эса ота меҳрини қозониш учун ҳам ўғил, ҳам қиз ролига муносиб бўлишга ҳаракат қилади. Муаммолар эса балоғат ёшига қадам қўяётган даврда бошланади. У тенгдошлари билан тил топишишда қийналади. Баъзи оталар қизининг жинсини писанд қилмайди. Буни ота қизини деярли қўлга олмаслиги, жажжи гўдакнинг ютуқлари билан қизиқмаслиги билан кўрсатади. Қизалоқнинг инжиқликлари ва йиғиси уни аччиқлантириб, аёлидан «боланинг овозини ўчириш»ни талаб қилади. Бундай эркак баъзида «қанийди ўғлим бўлса» деб оғзаки орзу қилади. Оилада иккинчи фарзанд ўғил туғилса, катта қиз «хизматчи»га айланади. Агар қиз дунёга келса, опасининг тақдири қайтарилади.

Narrator 1 Бу ҳолатдаги қизалоқ жон-жаҳди билан отасининг биргина жилмайиши, меҳри, диққатини жалб этиш учун тиришади. Улғайгач, аввалига йигитлар, кейинчалик турмуш ўртоғи билан мулоқотда кўп муаммоларга дуч келиши мумкин. Қизига етарлича меҳр кўрсата олмайдиган, қиздан кўра ўғилни кўпроқ хоҳлайдиган оталар қизларига бажариб бўлмас талаблар қўяди. Отанинг ўз қизига нисбатан совуққонлигига талабчанлик ҳам қўшилади. Лоқайд ота қизига эътибор бермаган бўлса, талабчан ота қизининг ҳар бир ишидан айб топиб, танқид қилади. Келажакда бундай қизлар турмуш ўртоқлари билан тил топишишда қийналишади. Сўровномаларга кўра 25 фоиз оталар қиз фарзанд кутаётганини дадил айта олишар экан. 50 фоиз эркаклар эса «менга фарқи йўқ, аммо ўғил туғилса ёмон бўлмасди», деган фикрда. Қолган 25 фоиз эркаклар эса фақат ва фақат ўғил туғилишини кутишар экан.

Narrator 2 Агар оилада қиз бола вояга етаётган бўлса, оталар қизи балоғат ёшига етганида муаммолар бўлмаслиги, келажакда яхши уй бекаси ва рафиқа бўлиши учун ҳозирданоқ қизларига меҳрибон ва эътиборлироқ бўлишиларига тўғри келади. Оталар, қиз бола тарбиясида жавобгарлик нақадар муҳимлигини тушунинг! Сиз унинг келажак тақдирини ҳал қилувчи шахссиз. Айнан сиз орқали у эркак киши қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги тасаввурга эга бўлади. Бу асос болалик даврининг биринчи 3-5 йиллигида ўрнатилади. Аёлларга ҳос хусусиятлари учун қизингизни мақтанг, бажараётган юмушларини назардан четда қолдирманг. Каттароқ бўлганида кийимини дид билан танлагани ҳақида мақтаб қўйишга эринманг. Бу мустақил ҳаётда тўғри қарор қабул қилишда унга катта ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top