3:18

Ўсмир тарбияси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги кунда ўсмир фарзанднинг ота-онаси бўлиш энг мураккаб соҳада ишлашдан ҳам мураккаброқдир. Бунинг учун жуда катта муҳаббат, сабр-тоқат ва жуда кўп донолик керак бўлади. Ўсмир фарзанд вояга етаётган оилада ота-она ва фарзанд орасида тез-тез келишмовчиликлар ва тўқнашувлар бўлиб туради. Бу ҳолларда ҳар икки томон ҳам ўзини ҳақ ва иккинчи томон мени тушуниши керак деб ҳисоблайди. Кичиклигида сизни жонидан ҳам севган, сизнинг ишдан келишингизни, сиз билан суҳбатлашишни интиқлик билан кутган фарзандингиз ўсмир ёшига етгач, келишмовчиликлар ва чеклашлар туфайли у сизни ёмон кўриб қолади. Бу ота-оналар учун ўта қийин ҳолат ҳисобланади. Улар ўзлигини топиш пайтида ота-онасининг ўгитларига қулоқ солмайди. Улар оиласидан кўра дустлари билан кўпроқ вақт ўтказишни маъқул кўришади. Сиз эса ота-она сифатида баъзи ўртоқларини маъқул кўрмайсиз, уларнинг нотўғри таъсиридан фарзандингизни қутқаришга ҳаракат қиласиз.

Narrator 2 Аммо афсуски, у буни тушунмайди ва ёқтирмайди. Бундай ҳолатда нима қиласиз? Фарзандларингизнинг муносабатидан кўнглингиз оғрийди. Аммо шу нарса аниқки, улар буни тан олмасалар ҳам ота-онага муҳтожлар. Буни улар яхши билади. Бундай пайтда ҳотиржамлик, донолик ва муҳаббатингиз сизга ёрдамга келади. Бу пайтда унинг муносабати ва қилиқларига қанчалик жаҳлингиз чиқмасин, ўзингизни қўлга олиб ҳотиржамлик ва севги билан жавоб қайтаринг. Сизнинг улар билан мулоқот қилиш усулларингиз ўсмирнинг ҳаётини бошқаради. Авваллари фарзандлар ота-оналар билан фақат юзма-юз ёки узоқда бўлганида мактуб орқали сўзлашишган бўлса, ҳозир мулоқот қилишнинг турли усуллари бор. Қўлингиздаги телефон ёрдамида смс, ммс, видеоалоқа ва ҳакозолар ўсмир ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолди.

Narrator 1 Аммо шунга қарамай, доно ота-оналар фарзанди билан юзма-юз гаплашишга, уларнинг овозлари оҳангига эътибор қилишлари, ўсмир ҳам ота-онасининг қайғуришини, самимийлигини кўриши ва ота-онанинг муҳаббатини ҳис этиши керак. Сизнинг мулоқот қилишдаги ишлатган энг асосий қуролингиз бу – муҳаббат. Фарзандингизга бўлган муҳаббатингиз унинг ҳаётини бошқаради. Фақат энг муҳими фарзандингиз қандай усулда муҳаббат кўрсатишингизни исташини аниқлаб олинг. Менинг тўнғич фарзандим, муҳаббатимни у билан ўйнашим, тинглашим ва унга вақт ажратишим орқали ҳис қилади. Ишончимиз комилки, сиз ҳам диққат қилсангиз ҳар бир фарзандингиз, айниқса ўсмир фарзандингиз сиздан қандай муҳаббат кўрсатишингизни исташини аниқлаб оласиз. Биласизки, баъзи ота-оналар фарзандлари устидан назорат қилишга ўрганиб қолган. Фарзанд ёшлигида бу ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Narrator 2 Аммо ўсмир ёшга етиши билан сизнинг ортиқча назоратингиздан чарчайди. У эркинлик берилишини, ўзи баъзи нарсаларни ҳал қилишни истайди. Шундай пайтда кўрсатилган ортиқча назорат уни бўғиб қўяди. Сиз ўзингизга чегара қўйинг. Агар фарзандингиз мактабда яхши ўқиётган бўлса, оилада етарлича вақт ўтказаётган бўлса, сизга тўғри муносабатда бўлаётган бўлса, демак ўзингизни бироз бўш қўйсангиз бўлади. Бундай ҳолатда уни ҳам яхши гаплар билан рағбатлантириб қўйинг. Бироқ бутунлай ўз ҳолига ташлаб қўйиб, беэътибор бўлишни ҳам маслаҳат бермаймиз. Албатта ташқаридан кузатиб назорат қилиб боринг. Чунки сизнинг беғамлигингиз ва вақтида маслаҳат ва қаттиққўллик билан берган тарбиянгзнинг етишмаслиги оқибатида фарзандингиз нотўғри одатларни ўзлаштириб олиши ёки номаъқул одамларга аралашиб қолиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top