4:20

Эрнинг қизиқишини ва эътиборини қаратиш борасидаги усуллар.

MP3

Ассалому алайкум қадрли ва мехрибон опа-сингиллар. Сизлар билан яна сухбатлашиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Биз ўтган сафар сизлар билан эримизнинг диққатини қаратиш ва унинг қизиқишини орттириш йўлидаги иккита усулни кўриб чиққан Эдик. Бу усулларни хаётда қўллаб кўрдингизми? Мен буни қўллаб кўрдим. Фойда берди. Албатта бошида натижаси кўринмайди, бироқ буни доимо қилиб турсангиз, натижасини кўрасиз. Энди эса бу йўлдаги қолган иккита усулни кўриб чиқамиз. Уларнин қандайлигига қизиқяпсизми? Шундай бўлса диққат билан эшитинг. Биз қолган иккита усулни кўриб чиқишдан олдин аввалги иккита усул хақида хам эслатиб ўтсам. Биринчиси: Юз-кўзларингиздан ћайрат ёћилиб турсин. Уни кўрганда мухаббат билан боқинг. Уни кўрганингиздан хурсанд эканингизни сезсин. Иккинчиси: Унинг иши ёки севимли машћулотлари хақида кўпроқ нарса билиб олинг. У қизиққан нарсаларга сиз хам қизиқинг. Энди эса учинчи усул: Эрингизнинг эътиборини қаратиш учун «туз усули”ни ишлатинг. Биз аввал хам бу усул хақида сухбатлашган эдик. Агар сиз эрингиз билан бирор нарса хақида сухбатлашмоқчи бўлсангиз «туз усулидан” фойдаланинг. Агар бу усулни қандай ишлатиш ёдингиздан кўтарилган бўлса, яна қисқача эслатиб ўтамиз. Эрингизга бирор бир фикрни айтишдан олдин унинг қизиқишларини хисобга олинг. Ўзингиз айтадиган фикр ёки хабар билан унинг қизиқишларидан бирорта тўћри келадиганини танглаб, сухбат мавзусини ўша қизиқишдан бошланг. Маслан эрингизнинг ўћли билан бирга вақт ўтказишини хохласангиз, эрингизнинг футболни ёқтириши мавзусига ёндашган холда сухбатни бошланг. Сухбат давомида айтадиган фикрингизни бирданига айтмасдан, айлантириб, гапни узоқдан бошланг. Хар сафар оз-оздан туз қўшиб боринг. Масалан, қуйидаги сўзларни ишлатинг: биласизми…, бу хақида нима дейишибди…кеча уйда нима бўлганини биласизми? Ёки шунга ўхшаш сўзларни ишлатинг. Сиз туз усулини ишлатар экансиз, уни мулойимлик ва мухаббат билан ишлатинг. Овозингиз оханги нотўћри бўлса хам эрингиз сиздан хафа бўлиши ёки сизга эътибор қилмаслиги мумкин. Агар туз усули тўћри ишлатилса, тингловчи асабийлашиб ёки шошаётган бўлса хам, уни тинглайди. Сиз туз усулини ишлатиш учун эрингизнинг шаштидан тушишини ёки бир оз тинчланишини, муаммолари хал бўлишини кутишингиз шарт эмас. Фақат юмшоқ, мухаббатли охангда сўзларингизга оз-оздан туз қўшиб борсангиз бас. Тўртинчи усул: Эрингизга сизни эшитишни ўргатинг. Сиз юқоридаги учта усулдан бирин кетин фойдаланганингиздан сўнг тўртинчи усулга ўтинг. Сиз ўз хохишларингизни ва мухтожликларингизни яхши билганингиз учун эрингизга энг яхши ўқитувчи бўлишингиз мумкин. У нима учун сизни эшитиши бу қадар мухимлигини билиши ва қандай эшитишни ўрганиши керак. Нима учун эрингиз сизни бутун эътибор билан эшитиши мухим эканини эрингизга тушунтиринг. Агар сиз у билан сухбатлашмоқчи бўлсангиз, бироқ у бунга эътибор қилмаса, бу билан у сизни қадрламаслигини, унинг учун ахамиятсиз эканлигингизни кўрсатишини айтинг. У сизни диққат билан тинглаганда сиз ўзингизни мухим ва қадрли хисоблайсиз. Бу эса сизга ижобий таъсир қилади. Бу хақида унга тушунтиринг. Эрингиз сизни тушуниши учун бу холатни бир неча марта такрорлашингизга тўћри келар. Аммо хар сафар имконият тућилганда эрингиз сизни тушуниши учун бу усулни қўлланг. У сизнинг хис-туйћуларингизни кўзингиздан ва юз ифодангиздан билиб оладиган бўлганда, орангиздаги муносабатлар яхшиланади. Бундай пайтларда жуда эхтиёт бўлинг сухбат бахсга айланиб кетмасин. Бахсни келтириб чиқарадиган сўзлардан ва мавзулардан қочинг. Баъзи аёллар эрларининг эътиборини қаратишнинг энг яхши йўли , бу жажнал ёки бахслашиш деб хисоблашади. Сизнинг сухбатингиз ёқимли ва кўтаринки кайфиятда бўлсин. Эрнинг диққатини қаратиш жуда мухим ва айни дамда машаққатли ишдир. Бироқ бу билан хамма нарса уддаланди, унинг ўрганиши керак бўлган нарсалар тугади деб ўйламанг. У энди сизнинг хиссий ва романтик мухтожликларингиз хақида билиши керак. Бу хақида эса кейинги сухбатларимизда гаплашамиз. Юқорида ўрганган тўртта усулни қўллашни унутманг. Азизлар сухбатимиз охирида биз сизларга бизнинг www. Najot.com сайтимизга кириб кўришингизни маслахат берамиз. У ерда сиз ўзингиз учун қизиқарли маълумотларга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top