3:42

Сиз учун мухим бўлган мухтожликларингизни унга тушунтиринг

MP3

Ассалому алайкум гўзар ва бетакрор опа-сингиллар. Мана сизлар билан сухбатлашиш учун яна бир имкониятга эга бўлдим. Сизлар билан сухбатлашиш имконини бергани учун Худованддан чексиз миннатдорман. Азизлар агар эътибор бериб тинглаётган бўлсангиз сизлар билан хар биримиз учун керакли ва энг мухим бўлган мавзулар хақида сухбатлашяпмиз. Асосий мавзумиз битта – эр ва Хотин ўртасидаги муносабатни мустахкамлаш. Бироқ шу асосий мавзу кўплаб мухим мавзуларни ўз ичига олади. Биз ўша катта умумий мавзуга чуқур назар ташлашда давом этамиз. Ўтган сафар эрларимиз ёки умуман эрлар нималарга мухтожлиги хақида сухбатлашдик. Нима учун фақат эрларимизнинг нималарга мухтожлиги хақида жон куйдиришимиз керак? Фақат уларнинг мухожлиги хақида сухбатлашамизми, ўзимиз хақимизда-чи? – деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ аввалги сухбатларимизда айтганларимизни унутманг. Биз ўз мақсадимизга яъни эрларимиз бизлар билан кўпроқ бирга бўлишни хохлашига ва бизларни тинглашига эришишимиз учун эрларимизнинг нималарга мухтожлигини ва уларга қандай ёндошишни билишимиз керак бўлади. Биз уларга ўзимизнинг ички дунёмизни ўргатиш баробарида биз хам уларнинг ички дунёси ва мухтожликлари хақида ўрганиб борамиз. Демак бизнинг эшитганларимиз ва амалда қўллайдиганларимиз хам биз учун хам улар учун хаётий сабоқ бўлади. Биз аёллар эрларимизнинг бизни тушунмасликларидан, бизни тингламасликларидан, биз билан вақт ўтказишни хохламасликларидан, бизнинг хиссий мухтожликларимизни қондира олмасликларидан нолиймиз. Бироқ улар шу мухожликларимиздан хабардормикан? Бунга нима дейсиз? Эрингиз сизнинг у билан муносабатлардаги мухтожлигингизни яхши биладими? Мен мухтожлик деганда моддий мухтожликни назарда тутмаётганимини билсангиз керак. Сиз ўз мухтожликларингизни хаммасини бир қоћозга туширинг. Рўйхатдаги мухтожликларингизни тўртта категорияга: хиссий, танавий, рухий ва ақлий мухтожликка бўлинг. Баъзи категорияларда сизнинг мухтожлигингиз ошићи билан бўлиши бошқаларига эса биттани хам зўрћа ўйлаб топшишингиз мумкин. Тузган рўйхатингиз тўлиқ бўлиши учун яхшилаб кўриб чиқинг, бироқ рўйхатингизга ортиқча пунктлар киритманг. Кейин эса вақти вақти билан рўйхатингиздаги мухтожликларни битта-биттадан эрингизга тушунтиришга харакат қилинг. Хар сафар фақат битта мухожлигингизни тушунтиринг. Бирор нарсани тушунтиришдан олдин албатта энг қулай холатни ва вазиятни танланг. АГар ўша мухтожлигингизни тушунтираётганингизда эрингиз буни тушунишга қийналса, унда эрингиз билан сизнинг орангиздаги аниқроћи эркак билан аёл ўртасидаги тафовутларни эслатиб тушунтишига харакат қилинг. Ундан сизни тушунишини сўраганингизда ундан шикоят, рашк ва нолишлар бўлмасин. Бундай хатти-харакат хар қандай кишини сиздан узоқлаштиради, айниқса эрингизни. Ва нихоят ўз мухтожликларингизни тушунтиришни бошлаганингизда мумкин қадар «туз усулидан” фойдаланинг. Мухтожликларингизни билдиришнинг турли хил йўлларини ва вақтларини ўйлаб топишингиз мумкин. Масалан эрингизга хат ёзинг. Хатингизда ўзингизнинг ички ва энг кучли хохишингизни маълум қилинг. Бироқ бунда хат орқали унинг қачонлардир қилган хатоси ёки нохуш холатларини эсга солиб қўйишдан эхтиёт бўлинг. Хатни унга қулай бўлган пайтда Беринг. У дам оладиган пайт энг яхши пайт бўлади. Сиз ёзган хатни у ёлћизликда ўқисин. Азизлар қандай усулда бўлса хам донолик билан унга ўз мухтожликларингизни билдириш ва тушунтириш холатини вақтини тўћри танланг. Бундай ишлар сизга чўт эмаслигига ишончим комил. Кейинги сафар мухтожлигимизни тушунтиришнинг энг ёмон усуллар хақида сухбатлашамиз. Сухбатимиз охирида хонадонингизга Худованднинг мухаббати, тинчлиги ва барокати ёћилсин деб қоламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top