3:06

Ëқимли Ифор

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Ҳар гал меҳмонга борганимизда ташриф буюрган хонадоннинг «уй ҳиди»га беэътибор қараолмаймиз. Гап нохуш ҳидлар ҳақида кетаяпти. Ўзимиз яшаётган уй муҳитига ўрганиб қолганимиз учун эса баъзан бунинг фарқига бормаймиз. Афсуски, нохуш ҳидлардан бирваракайига қутулишнинг ҳамма вақт ҳам имкони бўлавермайди. Агар маслаҳатларимизга қулоқ тутсангиз, бунинг уддасидан чиқишингиз мумкин. Бунинг учун уй ҳавосини ҳар куни алмаштиринг. Айниқса таом тайёрлагандан кейин айвон, йўлак ва бошқа хоналарнинг деразаларини очиб, елвизакда шамоллатинг. Микротўлқинли печдан таралаётган нохуш ҳидни, йўқотиш учун пиёлага сув қуйиб, 2-3 томчи лимон шарбатидан томизинг. Газ буғхонасидаги нохуш ҳиддан қутулиш учун эса ичига апельсин ёки мандарин пўстини қолдириб, 2-3 дақиқага ёқиб қўйинг.

Narrator 2: Балиқ тозалангандан сўнг идишларда нохуш ҳид қолмаслиги учун бир пиёла сувга 2-3 томчи истеъмол сиркасидан қўшиб, идишларни чайинг. Ëки қаҳва кукунида ишқаланг. Бу усулдан водопровод қувурларидан таралаётган нохуш хидни кетказганда ҳам фойдаланилади. Нохуш ҳид гиламдан келаётган бўлса, унинг юзасига истеъмол содасидан сепиб, 20 дақиқадан кейин чангютгич ёрдамида тозаланади. Маълумки кийимларни дазмоллашда судан фойдаланилади. Дазмолланган кийимлардан ёқимли ҳид таралиб туришини истасангиз, уларни дазмоллашдан аввал кийимларга оддий сув ўрнига ялпизли дамлама ёки мандарин пўсти қайнатилган сувдан сепинг. Оддий сувга ёқтирган дезодарантдан ҳам сепиш мумкин. Ошҳонадаги ҳидни яхшилаш учун райҳон ёки ялпиз ўсимлигини тувакда ўстиринг. Улар чарчоқни олиб, йўқотилган қувватни тиклайди.

Narrator 1: Бу сизнинг мазали таом тайёрлашингизни таъминлайди. Ëтоқхона ва меҳмонхоналардан ёқимли ифор таралиши учун ёронгул, хитой атиргулидан фойдаланишингиз мумкин. Ëронгул асабларни тинчлантиради, уй ҳавосини зарарли микорб, бактерия ҳамда чанг заррачаларидан тозалайди. Бундан ташқари, бу хонаки ўсимлик кўриш қобилиятини кучайтириш ҳусусиятига эга. Хитой атиргули эса руҳий тушкунликни қувади, кайфиятни кўтаради. Болалар хонасига ялпиз барги солинган митти қопчани осиб қўйсангиз ўта фаол, шўх болаларнинг тинчланишига ёрдам беради. Ялпиздан таралаётган майин ифор бола дарс қилиб чарчаганида ёки диққат эътиборини жамлай олмаслигида қўл келади. Мандарин ва апельсин ифори хотирани мустаҳкамлайди. Апельсин пўстини бола ўқиётган китоб варақлари орасига жойлаштирсангиз ҳам яхши.

Narrator 2: Йўлак ҳавосини тозалаш учун вақти-вақти билан пуркагич ёрдамида лимонли сув сепилади. Бу усулни ҳожатхона ва ҳаммомда ҳам қўллаш мумкин. Хонадондан келаётган ҳидлар орқали, бу хондонда кимлар яшашини билиб олиш мумкин. Қаймоқ, ялпизли сақич ҳидининг келиши, уйда ёш болалар борлигидан дарак беради. Кекса ёшли инсонлар яшайдиган хонадан қалампирмунчоқ, камфора мойи, тоғрайҳон ҳиди таралади. Янги турмуш қурганлар хонадонидан баҳорги гуллар, ёзги ёмғир ифори келади. Меҳмон кутишни яхши кўрадиганлар хонадонидан мазали таом, қаҳва, атир – умуман кўнгилни кўтарувчи ҳидлар таралади. Ишонасизми йўқми, тез-тез жанжаллашадиган хонадонлардан олтингугурт ёки занглаган темир ҳиди келар экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top