3:23

Оила бошлиғи

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Сиз азиз биродарлармиз билан яна соғ-омон учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Азиз биродарлар, келинг Муқаддас каломдан Ибтидо китобининг 3 бобида ёзилган оятни ўқиб кўрамиз.

“Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан”. Айтингчи азиз биродарлар, бу ерда қайси зот ҳақида гап кетяпти?

Албатта, шу ерда Худо Нажоткор келиши ҳақида гапиряпти. Шу зот шайтонни бошини эзади. Бу оят Раббимиз Исо Масиҳ ҳақидаги илк Хушхабар деб айтилади. Ибтидо китобининг 3 боби 16 оятида “Иштиёқинг эринга бўлади …” — деб ёзилган.

Муқаддас Китобнинг асл нусха маъносида бу дегани, аёл эркак устидан ҳокимлик қилишга интилади. “… у эса сенга ҳоким бўлади”- деган маъно берилади. Аммо эр ҳоким бўлади, аслида дунё яратилишдан бери Худонинг режаси шундай эди.

Момо Ҳавони Худо Одам Ато учун яратган ва Одам Атога Ибтидо Китобининг 2 боби 15 ояти бўйича парвариш қилиш ва ҳимоялаш ролини берган. Ўйлайманки, бу нарса ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда.

Чунки ҳар бир эр ўз аёлини ҳимоя қилиш ва у ҳақида ғамхўрлик қилиши керак. Нафақат аёли ўз оиласи ҳақида ҳам доимо ғамхўрлик қилиши лозим. Аслида эркак хотинни устидан ҳокимлик қилиши Худонинг бошидаги режаси эди, аммо хотинни эрига нисбатан ҳокимлик қилмоқчи бўлиши бу гуноҳни оқибати.

Азизлар. биз биламизки, исломда тороз ҳақида ўргатади. Агарда инсон кўп савоб ишларни қилса ва гуноҳи камроқ бўлса, у жаннатга киради деб айтилади. Биз Одам Ато ҳаётидан кўрсак бўлади.

Одам Ато ўз ҳаёти давомида қанча яхши ишлар қилгандир, аммо биттагина гуноҳ қилганида Худо унга жазо берди. Бу ердан шуни кўришимиз мумкин: ҳеч қанақа гуноҳ Худони ҳузурида тура олмайди. Гуноҳ жазо олиши лозим. Худованд Одам Атога жазо бериш тариқасида шундай деди.

“Умринг бўйи машаққат чекиб, ер ундирган ҳосилдан ейсан”. Аҳамият беринглар, азиз биродарлар, бу ерда Худо Одам Атони жавобгар деб топди, хотинни эмас. Шу орқали биз биламизки, ҳамма жавобгарлик Одамга топширилган эди.

Азизлар, шу ўринда бир мисол келтириб ўтсам: агарда кемада бошқарувчи хато қилиб бутун кемани чўкиб кетишига сабабчи бўлса, ким жавобгар бўлади кема учун? Адмирал кимни жавобгарликка тортади? Албатта капитанни. Азизлар, яна бир нарса борки,

Бутун планета Одамнинг итоатсизлиги деб лаънати бўлди, бу ҳам албатта жавобгарликни билдиради. Шу билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ушбу сайтимиздан фойдаланинг ва бошқа биродарлар билан бўлишинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top