Narrator 1: Ассалому алайкум. Биргина қўшиқ инсон ақлига ва юрагига ҳайратомуз ўзгаришлар киритиши мумкинлигини биласизми? Биз нима учун Худовандни куйлаймиз? Худованд учунми? Фақат у учун эмас, ўзимиз учун ҳам куйлаймиз. Куйлаш баробарида, Худованддан қанчалик миннатдор эканимизни мусиқа, овоз ва оҳанг орқали изҳор этамиз. Унга айтадиган илтижоларимизни ҳам, азобларимизни ҳам, муҳтожликларимизни ҳам қўшиққа жо қиламиз. Бу жуда ажойиб усул. Қўшиқ айтиш баробарида ҳам Худовандни улуғлаймиз, ҳам ибодат қиламиз. Қўшиқ жуда кўп шаҳидларнинг юрагига далда берган. Жуда кўп масиҳий маҳбуслар қўшиқ айтиб, қамоқхонадаги кунларини енгиллаштирганлар.
Narrator 2: Худовандга атаб куйланган қўшиқ, уларнинг қалбига ҳотиржамлик, умид ва куч бағишлаган. Шундай маҳбуслардан бирини эшитганман. Уни қўшиқ айтгани учун алоҳида бир кишилик, қоронғи, азоб камерасига қамаб қўйишганида ҳам, қўшиқ айтишдан тўхтамаган. У биргина тепадаги кичик бир тешикдан тушаётган нурга қараб қўшиқ айтган. Шунинг учун шукр қилган. Яна бир маҳбус имонли бўлгани учун умрининг 14 йилини қамоқхонада ўтказган. У ҳам Худовандга қўшиқ куйлашни ёқтирарди. Унинг қўшиқлари яқин атрофдаги маҳбусларни ҳам сеҳрлаб қўярди. Энг йиртқич ва ёвуз ҳисобланган маҳбуслар ҳам ундан қўшиқ айтиб беришини сўрарди. У ҳар сафар ҳар хил қўшиқ айтарди. Бир сафар Худонинг улуғворлигини куйлаб қўшиқ айтса, бошқа сафар илтижолари ҳақида куйларди.
Narrator 1: Бошқа сафар эса Масиҳнинг қанчалик азоб чекиб, гуноҳкорлар учун ҳочга михлангани ҳақида куйларди. Унинг ҳар бир қўшиғи бирдек яхши қабул қилинарди. Бир куни «маҳбуслар орасида машҳур қўшиқчи, ғалатироқ бир масиҳий бор», — деган хабар ўша қамоқхона директорининг қулоғига етиб борди. У ўша камера яқинига келиб, унинг қўшиқларини тингларди. Бир куни у тўппа-тўғри Масиҳий йигитнинг камерасига кириб келди-да, «Мен ҳар доим ғалати, бошқаларникига ўхшамайдиган қўшиқ куйлашингни эшитиб қолдим. Менга ҳам улардан бирини куйлаб бер», — деди. Йигит қўшиғини бошлади: «Эй, муқаддас Бош, энди яралангансан. Сени азоблашди ва ғамга қўйишди. Қон қотган тиконли тожга ўралгансан. Эй Муқаддас бош сенинг нима аҳволга солишди.
Narrator 2: Сенинг ниятларинг, мақсадин уларга маълум эмас. Сен шу азобларни била туриб, азобловчилар ҳаққи ўлимга розисан. Уларнинг гуноҳи эвазига таҳқирдасан. Ҳа, тан оламан, бу гуноҳлар меники. Мен азоб чекишим керак эди. Аммо мен сени азоблаяпман. Энди сенинг қанчалик улуғвор эканингни ҳис қилаяпман. Таҳқирланган, шармандали ҳолатда бўлсанг ҳам, Сени ўзимники дея аташдан хурсандман.» Қўшиқ мана шу мазмунда эди. Қамоқхона директори бошини эгиб қўшиқни жимгина эшитди-да, ҳеч нарса демай камерадан чиқиб кетди. Кейинчалик қамоқ муддатини ўтаган масиҳий йигит уни – қамоқхона директорини кўриб қолди. Бироқ у энди умуман бошқа кўринишда эди. Унинг юзларидан нур ёғилар, кўзларида Худонинг муҳаббати ва самимияти акс этарди. Биргина қўшиқ унинг қалбида уйғона олмаётган Худога ташналик ҳиссини уйғотиб юборди.