Narrator 1 «Эгам Раббий менга доно тил берди, токи мени толиққанларга сўз билан мадад берсин дея…» (Ишаё 50: 4).
Ассалому алайкум. Биз кўп ҳолларда ўз-ўзимизга нотўғри гапларни айтамиз. Масалан: «Менинг ишим ҳеч қачон юришмайди. Бундан кўра ўлганим яхшироқ», деган сўзларимиз, аслида душманимиз шайтоннинг бизга берган фикрларидир. Муқаддас Китоб шундай дейди: «…ўз тилингдан илиниб, сўзларинг тузоққа етаклайди…» (Ҳик. 6:7). Бу бизнинг айтилган ва айтилмаган фикрларимизга бирдай таалуқли. Агар доимо ўзимизни лаънатлаб, фикрларимиз ва туйғуларимизга ҳалокатли таъсир ўтказиб турсак, биз ҳеч қачон шифо топа олмаймиз. Ким бизнинг ақлимизга мурожаат қилаётганини билишга мажбурмиз. Бу Худонинг овозими, шайтонникими ёки жисмимизникими? Ўз ҳақингизда гапираётганингизда умид, шифо, мақсадга интилиш ва руҳан кўтаринки сўзларини айтинг.
Narrator 2 Уларда сиз учун Худо ҳақиқати бор. Уларда сиз учун Худо ҳақиқати бор. Ўзида тушкунлик, шубҳа-гумон, салбий зарраларни ташийдиган сўзларни ўз луғатингиздан ўчириб ташланг. Ҳар қандай вазиятда ҳам туйғуларингизга тааллуқли барча нарсаларда доимо самимий бўлинг. Ҳақиқатда яхши бўлмаган ҳолатларни яхши қилиб кўрсатиш – бу алдашдир. Ҳаётингиз муваффақиятсиз бўлганидан нолиш ўрнига, шундай деб айтинг: «Бугун мен ниҳоятда хафаман, аммо Худованд менинг ҳаётимни кўриб турибди ва У албатта менинг ишимни рўёбга чиқарар, чунки У Ўзининг яратилганларини ҳеч вақт ташлаб қўймайди» (Заб. 137:8). Агар сиз ўзингиз ҳақингизда тўғри ўйлай олмасангиз, бундай денг: «Раббий, ҳолатимнинг ҳақиқий кўринишини намоён қил». Кейинги вақтларда айтган барча гапларингизни эсланг.
Narrator 1 Сиз ўзингиз ва бошқалар ҳақида ёмон гапира оласизми? Ҳаётингизни ва одамлар билан бўлган муносабатларни барбод қилувчи сўзларни гапирасизми? Агар ҳозирги саволларнинг бирортасига ижобий жавоб берган бўлсангиз, демак, сизнинг юрагингиз Худога муҳтож. Ўз-ўзингизни қоралашга вақт кетказманг, яхшиси Худога қуйидагича мурожаат қилинг: «Парвардигорим, салбий фикрларим учун мени кечир. Менга фақат ҳақиқатни ва ҳаёт сўзларини гапиришга ёрдам бер. Мени Муқаддас Руҳинг билан тўлдир, Унга мени қайта тиклашга ёрдам бер». Бироқ агар Худо сизга ўз ҳақингизда танқидий фикрлар айтишга имкон берганда, қаршилик кўрсатманг. Ўзингизга нисбатан раҳмдил бўлинг, ўзингизни ҳурмат қилинг. Довуд сўзларини такрорланг: «…чунон тилим ила дилим бирдир менинг» (Заб. 16:3).
Narrator 2 Муқаддас Каломда Худованд гапираётган гапларимизга диққат қилишимиз, оғзимиздан чиқаётган сўзларни, улар ҳали чиқмасидан олдиноқ назорат қилишимиз кераклиги ҳақида айтади. «Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди» (Ҳик. 13:3). Исо Масиҳ шогирдларига шундай деган эди: «Мен сизга айтаманки: инсонлар айтадиган ҳар бир бекор сўзи учун қиёмат кунида ҳисоб берадилар» (Мат. 12:36). Гапираётган сўзларимиз ўзимиз учун ҳам бошқалар учун ҳам ёқимли бўлсин. Энг муҳими сўзларимиз билан Худовандга маъқул келайлик. Худога ҳар куни шундай дейиш ёдингиздан чиқмасин: «Сенга маъқул бўлсин оъзимдан чиққан сўзлар, юракдаги ниятларим, эй Эгам, менинг Қоям, Нажоткорим!» (Заб. 18:15).