2:51

Онгсиз шогирдлар

MP3

Narrator 1 «- Менга қаранглар, фарзийларнинг ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! — деди» (Марк 8:15).

Ассалому алайкум, қадрдон тингловчилар. Бугунги суҳбатимизнинг номи: «Онгсиз шогирдлар». Биз аввалги суҳбатларимиз давомида, ҳар бир шогирд ҳақида алоҳида – алоҳида суҳбатлашганмиз. Уларнинг қандайлиги, хатоларидан, муваффақиятларидан хулоса чиқарганмиз. Бугун эса, шогирдларнинг яна бир хатоси ҳақида суҳбатлашиб, уни ҳаётимизга тадбиқ этиш мумкинми, йўқми шуни билиб оламиз. Бунинг учун воқеа қандай бўлганини билиб олишимиз керак.

Narrator 2 «Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутибдилар. Қайиқда биттагина нондан бошқа нарса йўқ эди. Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб: — Менга қаранглар, фарзийларнинг ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! – деди. Улар ўзларича: «- Буни нон олмаганимиз учун айтди, чоғи», — деб фикр юритдишди. Исо буни билиб қолиб, уларга деди. Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Ҳали ҳам юрагингиз сўқирми? Наҳотки кўзларингиз бўлиб, кўрмайсизлар, қулоқларингиз бўлиб, эшитмайсизлар?» Улар чиндан ҳам нотўғри фикр қилишаётган эди. Шогирдлар бир неча марта Исо Масиҳнинг бешта ва еттита нонни баракалаб бир неча минг кишини тўйдирган эди. Улар буни кўрган, одамлар ҳайқириғини, Исонинг сўзларини ўз қулоқлари билан эшитган бўлса ҳам, Исонинг чиндан кимлигини ҳали англаб етмаган эди.

Narrator 1 Бу бизга ўхшаш имонлиларнинг ҳаётида ҳам бўлиши мумкин. Ишончим комилки, ҳар биримиз, ҳаётда Худованднинг мўъжизасини кўрганмиз, Унинг сўзларини юрагимизда унинг мулойим ва муҳаббатли овозини эшитганмиз. Шунга қарамай, кўп ҳолларда худди шогирдлардай фикрлаймиз. Шогирдлар қайиққа етарлича нон олмаганликлари учун ҳижолат бўлишаётган эди. Энди Исо Масиҳ бизни уришади, деб ўйлашган бўлишса керак. Улар худди Исонинг шогирдидай эмас, бошқа оддий одамлардай фикр қилишди. Аксинча, шогирдлар Исонинг мўъжизаларини, Унинг Масиҳ эканини ёдларида тутиб, шунга кўра фикр қилишлари керак эди. Улар «Нонимиз битта бўлса нима бўпти. Раббимиз ёнимизда-ку! У билан имконсиз нарсанинг ўзи йўқ» — деб фикр қилишлари керак эди. Аммо ундай бўлмади.

Narrator 2 Исо Уларга бошқа бир нарсани айтди: «Фарзийлар ва Ҳироднинг ҳамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар». Масиҳ, «атрофингиздаги сизнинг ҳаётингизни заҳарлаши мумкин бўлган одамлардан эҳтиёт бўлинглар. Ҳаётингизга гуноҳни киритишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг ҳийлаларига алданиб қолманглар» — демоқчи эди. Бугун бизнинг ҳаётимизда ҳам «фарзийлар ва Ҳиродлар» топилади. Уларни сезганингиз заҳоти, уларнинг ҳаётингизга қўшмоқчи бўлган «хамиртуруши»дан эҳтиёт бўлишингиз керак. Уларнинг гуноҳли одатларини ўзлаштириб олманг. Тўғри, биз дунёда яшаймиз, бошқалар билан муносабатда бўлишимиз керак, бироқ улардай бўлиб қолмаслигимиз керак. Исо Масиҳ ҳам мана шундан ҳавотирда эди. Шогирдлар эса буни бошқача тушунишди. Бугун Исо Масиҳ бизга ҳам шундай демоқда. «Уларнинг ҳамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар!»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top