MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун ёшлигимизда эшитган масални ёдингизга тушироқчимиан. Ниначи ва чумоли ҳақидаги масал ёдингиздами? Чумоли қишда оч қолмаслик учун ёзда меҳнат қилади. Қишнинг ғамини ёзда ейди. Ниначи бўлса ўйин кулгудан бўшамайди. Биз бу масални эшитиб, «Баракалла чумоли» шундай қилиш керак, деймиз. Жуда кўпчилик худди чумолидек ёзда қишнинг ғамини ейди. Бу тўғри одат. Лекин қиш учун ҳаддан ташқари тавишланиш ундан хавотир олиш керак эмас. Муқаддас Каломда худди чумолидек ишлаган бир бой ҳақида ёзилган. Уни чумолига ўхшатганимизнинг сабаби Каломда унинг ахмоқлигидан бошқ ҳеч қандай ёмон нарса ёзилмаган. У бировнинг пулии ўзлаштириб олгани ёки бировнинг меҳнати эвазига бойигани ҳақида ҳам ёзилмаган. Шунинг учун уни чумолига ўхшатдик. У чиндан ҳам астойдил меҳнат қилиб, кейинги ҳаётига етадиган озиқ овқат дон дун заҳирасини тўплаб қўйган.

Narrator 2 Ҳосилининг шунчалик кўплигидан қўйгани жой тополмайди. Уни Калом нега «ахмоқ» деб атаган? Бунга ҳозир биргаликда жавоб топамиз. Каломни диққат билан ўқисангиз, буни тушуниб оласиз: «Исо уларга шундай масал келтирди: Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил бериб турар экан. Бой ўз ўзига Нима қилай? Ҳосилни қўядиган жойим йўқ, деб ўйлаб юрган экан. Мана бундай қиламан, дебди охири. Омборларимни бузиб каттароғини қураман, бутун ғалла ва молларимни шу ерга жойлайман. Сўнг ўз ўзимга: -Эй жоним дейман, сен кўп йилларга етгулик давлат тўпладинг. Энди рохат қил,еб ичгин, айф сафо сургин, дебди. Лекин Худо унга: Эй нодон,бу кечааёқ жонинг олинади. Шунда бу тежаб қўйганларинг кимга қолади.» Кўрдингизми,унинг оғзидан чиқаётган ҳар бир гапи «мен бундай қиламан, жойлайман жоним» каби сўзлардан ташкил топган. У ҳаддан ташқари ўзига ишонган, бутун диққат эҳтибори ўзига қаратилган одам бўлган.

Narrator 1 Агар бирор ерида сен деган сўзни ишлатган бўлса, уни ҳам ўзи учун қўллаган. У қанчалик меҳнат қилиб топгани билан ҳаётида Худовандга ўрин бўлмаса, ундай одам ахмоқдир. У «мен» деб яшайди ва Худонинг иродасини билмай ахмоқлигича ўтиб кетади. Бир кун Худо тахти олдида ҳозир бўлганида шунча харакат қилиб топган бойлиги ҳеч нарсага арзимас эканлигини англаб етади. Худди чумоли каби биз ҳам олдимизда келаётган қишдан қўрқиб имкон қадар етарлича заҳира тўплаб қўйишга ҳаракат қиламиз. Масалдаги чумолини ёмонламоқчи эмасмиз, лекин у қадар келажак ҳақида қаттиқ ташвишланиш ва ҳаддан ташқари кучли ҳаракат қилиш ёрдам бермаслиги мумкин. Бунда биз Худога эътиборимизни йўқотамиз. Фақат ўзимизнинг кучимиз ҳаракатларимиз ва имкониятларимиз ҳақида ўйлаб адашамиз. Худо бизнинг ҳаётимиз учун эртага нима тайёрлаб қўйганини билмаймиз ку!

Narrator 2 Худованд меҳнат қилишимизни ёқлайди. У бизнинг меҳнаткаш бир бурда нонимизни ҳам меҳнат қилиб топишимизни истайди. Бироқ у бизнинг ҳаддан ташқари пулга берилиб кетишимизни, келажагимизни пул билан кўришимизни истамайди. У меҳнаткаш бўлишимизни истайди, лекин келажагимиздан ҳаддан ташқари хавотир олишимизни ҳам истамайди. У келажагимизни Худованд билан бирга кўришимизни истайди. Шунинг учун У Каломда шундай дейди: «Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб юриб безовта бўлманглар.» Биз баъзида худди қорнидан бошқа нарсани ўйламайдиган қўйларга ўхшаймиз. Бизнинг чўпонимиз эса бизни қаерга бошлаб боришни ва бизнинг эҳтиёжларимизни яхши билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top