3:03

Ғам чекиш ақлни чарҳлайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, одам қаттиқ тушкунликка тушиб қолади. Оиласи, болалари ҳам кўзига кўринмайди, ҳар хил хаёлларга боради. Шифокорлар бундай одамга «депрессия ҳолатида» деб ташҳис қўйишади ва уни даволашади. Яқинда таниқли тадқиқотчи, файласуф ва ёзувчи Жонах Лерер илгари сурган фикр кўпларни ҳайратга солиб қўйди. – Ғам чекиш бир томондан фойдали ҳам, — деди у. – Нега унда бу «касаллик» наслдан наслга ўтиб келади. Ахир у одамларнинг ер юзида яшаб қолиши ва кўпайишига тўсқинлик қилади-ку! Демак, инсон учун шу ҳолат керак. Танада ҳарорат кўтарилгани каби у инфекцияни ўлдириб, иммун тизимини кучайтиришига ёрдам беради.

Narrator 2 Лотин тилида «румари» деган сўз бор. У сақични чайнагандай «чайнайвериш» деган маънони англатади. Одамдаги стресс ҳолатни ҳам худди шу жараён, бир фикрга ёпишиб олиб, шуни ўйлайвериш келтириб чиқаради. Руҳий шифокорлар фикрича, буҳ ам одамнинг ақлдан озишига сабаб бўлувчи омилларда бири ҳисобланади. Аммо одам қаттиқ стрессга тушганидагина тўғри қарор қабул қила олади. Унгиб ошигат ушган шу мусибат туфайли ўша фикрга ёпишиб олиб,уни «чайнайверади». Бу ўринда у янги ҳаётга тайёргарлик кўради ва хатоларидан сабоқ олиб, тегишли хулосалар чиқаради.

Депрессияга учраган одам хурсанд бўлмайди. Иштаҳаси бўғилиб, одамлар билан гаплашишни истамайди. Инсоннинг қанчалар азоб чекаётгани томографияда ҳам яққол намоён бўлади. Мияда диққатни жамлаш ва чуқур фикрлаш учун жавоб берувчи қисм ўта фаол ишлай бошлайди.

Narrator 1 Агар биз депрессия ҳолатига тушмаганимизда эди, балки мураккаб вазиятдан чиқиш йўлларини ҳеч қачон топа олмасдик ҳам.

Руҳшунослар ўтказган тажрибалар нохуш ҳодисалар бахтли воқеаларга нисбатан фойдалироқ эканини тасдиқлади. Яқинда австралиялик тадқиқотчи Жозеф Форгас талабалар ўртасида қалбаки тест ўтказди ва натижаларни овоз чиқариб эълон қилди. У баъзи талабаларга атайлабдан юқори баҳо қўйиб, роса мақтади. Қолган талабаларга эса паст баҳо қўйди.

Narrator 2 Тест қатнашчиларининг ҳаммасига пул мукофотлари топширилди. Шундан кейин талабалардан муҳтож кишилар учун ҳайр-эҳсон қилиш сўралди. Буёғини сўрасангиз, тест натижаларидан кўтаринки кайфиятда бўлган «аълочи» талабалар пулнинг ҳаммасини ўзларига қолдиришни маъқул кўришди. Паст баҳо олиб, ҳафа бўлган талабалар эса пулларини бошқалар билан осонгина бўлишдилар. Яъни айни вазиятда бахтиёрлар ўзларидаги энг ёмон жиҳатларни: зиқналик ва худбинликни намойиш этдилар. Тушкун кайфиятда бўлган талабалар эса аксинча, олижаноблик ва саховатпешалик кўрсатдилар. Тадқиқотлар мобайнида кўтаринки кайфиятдаги одамнинг яхши фикрлай олмаслиги исботланди. Улар баҳс-мунозара пайтида унча фаол бўлмаганлар, қарашларини ҳам ёрқин мисоллар билан ифода этолмаганлар. Нохуш кайфиятда бўлган кишилар эса мураккаб математик амалларни тез ишлашган, миш-мишларнинг тўғри ёки нотўғрилигига ҳаққоний баҳо бериб, ўтмишни ҳам аниқ хотирлаганлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top