3:26

Бола онги

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Қадрли ота-оналар яхши билан ёмон, техника билан билим, ёвузлик билан солиҳлик қўшилиб кетган бу замонда қанчалик эҳтиёт бўлишни, ҳаётга диққат билан қараш кераклигини биласизми? Гап болалар онги ҳақида кетаяпти. Замонимиз тез суратда, қулайликларга бой бўлаётгани, болаларнинг илм олишга ҳаракатларини кўриб, ҳотиржам бўламиз. Ҳеч нарса бўлмаяпти, дея фикр қиламиз. Чиндан ҳам ҳаётимиз бир текисда силлиқ кетаяптимикан? Фарзандларимиз муаммо туғдирмаса, ўзимизни ҳотиржам ҳис қиламиз. Болаларга нисбатан бефарқ ва маъсулиятсиз бўлиб қоламиз. Бизга тинч ва яхшидек кўринган ҳолат ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ҳаёт тарзи чиндан ҳам яхши ва сокинмикан? Агар ниҳолга боғбон яхши қараса, унинг атрофини чопиб, ўғит солиб суғориб турса, ниҳол бир кун келиб, жуда чиройли, тўғри ва фойдали дарахтга айланади.

Нарратор 2 Аммо боғбон ниҳолни экиб, унинг ҳолидан хабар олмаса, ёввойи ўтлар унинг ҳамроҳига айланади. Ундаги фойдали озуқаларни ўғирлаб болади. Болалар ҳаёти билан ҳам шундай. Болаларимнинг ҳаёти тинч, бир маромда кетаяпти дея ҳотиржам бўлманг. Уларнинг қандай мусиқа тинглаётганларига, дарсликдан ташқари қандай китоб кўраётганига, қандай фильмлар кўраётганига эътибор қилинг. Бу нарсалар ҳам уларнинг онгини зарарлаш учун етарли бўлиши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Агар эътибор қилган бўлсангиз, режиссёрлар ўз чўнтагини тўлдириш, дунёни қизиқтириш мақсадида, турли хил вампирлар, мутантлар, рухлар ҳақида фильмлар яратишмоқда. Ëзувчилар ҳам улардан қолишмай, инсон ақлига сиғмайдиган мавжудодлар ҳақида ёзишмоқда. Бу фильмларни кўрган ва китобларини ўқиган болаларнинг онгига шу нарса ўрнашиб қолади.

Нарратор 1 Бола онги катталарникига сира ҳам ўхшамайди. Катта одам кўпни кўрган, нима тўғри ва нима нотўғри эканини ажрата олади. Бироқ бола миясига қабул қилаётган маълумотларни яхши ёки ёмон деб ажратиб ўтирмайди. Ҳаммасини худди мочалкадай сўриб олаверади. Тезда шундай нарсаларни тасаввур қиладиган, улар ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолади. Аста секин Худодан узоқлашиб, шайтон тўрига илинганини билмай қолади. Болаларимиз бизнинг ҳимоямиз остида бўлганлари учун уларнинг руҳий ҳаёти учун жуда катта маъсулиятга эгамиз. Ҳимоямиз остидаги фарзандларимизни ҳаётдан тўғри нарсани танлашни ўргатишимиз керак. У қилаётган ишларни кузатиб, яхши-ёмон экани ҳақида ўйлаб кўринг. Улар кўраётган кино, ўйнаётган ўйин, ўқийдиган китоб уларни Худодан узоқлаштирадими ёки яқинлаштирадими?

Нарратор 2 Шунга жавоб топган ҳолда, уларнинг онгига яхши нарсаларни сингдиришга ҳаракат қилиш лозим. Биз катталар болаларимиз тўғри деб турган нарсанинг нотўғри эканини биламиз. Шунда ҳам унинг нотўғри эканини тушунтириб, бу фикрдан воз кечиш кераклигини ўргата олсак, катта ютуққа эришган бўламиз. Кўпчилик ота-оналар шайтонинг ишлаш тактикасини билишади. Инсоннинг эътиборини жалб қилиш, нотўғри нарсани тўғри деб кўрсатиш унинг энг биринчи ва самарали қуролларидан биридир. Бунинг шундай қурол эканини, охирида дўзах сари бошлашини болаларимиз қайдан билсин. Шунинг учун уйда бўлган вақтимизни болаларимизнинг онгига яхши нарсалар экишга сарфлайлик. Шунда ёмон фикрлар ва маълумотларга ўрин қолмайди. Ҳамда фарзандимиз ҳаётдаги тўғри нарсаларни қабул қилишни ўрганади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top