3:21

Болаларнинг ўсишига ёрдам 215

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, болаларнинг руҳий ўсиши ҳақидаги эшиттиришларимиз орқали сизлар билан кўп маротаба севги ҳақида гаплашганмиз. Чунки Муқаддас каломнинг асосий мағзи ҳам айнан шу севгидир. Азиз ота-оаналар, ҳеч болаларингиздан: “Mени севасизми?”- деган саволни эшитганмисиз? Улар ушбу саволни ҳар биримизга ҳар куни бир неча марта беради. Фақатгина биз, катталар ушбу саволларни кўпинча англамаймиз. Чунки улар ушбу гапларни жим туриб, узларининг мунгли кўзлари билан айтишади.

Ҳа, азиз ота-оналар, бола айрим гапларни оғзи билан гапирмайди. Улар ўзларининг кўзлари билан ёки турли хил ҳаракатлари билан биз, катталарга гапиришади. Агар болани ўзимиздан нарига итариб ташлайдиган бўлсак, улар: “Бўлдими, энди мени ҳеч ким қабул қилмайдими?”- деган саволларни ҳам ўзларининг кўзлари билан биз, катталардан сўрашади. Азизлар, шундай пайтларда биз, ота-оналар ҳам ўз болаларимизга ўзларимизнинг ҳаракатларимиз билан сўзсиз тушунтириб бера олишимиз керак. Бу жуда муҳим жавобдир. Азиз ота-оналар, баъзи пайтларда болаларга: “ Мен сени севаман,” деб оғзимиз билан гапирганимиздан кўра, уларни ўз бағримизга босиб, юзларидан ўпиб қўйганимиз маъқулроқ бўлади. Албатта, бола билан гаплашиш, унга: ”Сени севаман,” деб айтиш ҳам яхши.

Лекин кўпинча ушбу сўзларни айтмаймиз ёки айтишни истамаймиз. Ота-онасидан мақтовлар эшитган бола ёки ўз ота-онасининг меҳрибон севадиган ота-она эканлигини кўрган ҳар қандай бола, албатта, бошқаларга нисбатан меҳрибон ва бошқаларни ҳурмат қилиб севадиган инсон бўлиб ўсиб боради. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўз каломи орқали ҳар биримизга севги ҳақида жуда кўп бор гапирган. Ҳатто айтадики: “Худонинг Ўзи севгидир”. Аслида биз, инсонлар шундай севгига лойиқмидик?! Албатта, ҳеч бир инсон Худовандга лойиқ эмасди. Лекин Худованд барибир бизни севди. Ўзининг Ягона Ўғли Раб Исони бизнинг гуноҳларимиз учун қурбон қилди. Мана бу ҳақиқий севгидир. Азизлар, Каломда айтилишича, агар биз ўз яқинларимизни сева олмасак, Худога муносиб эмасмиз. Ҳурматли биродарлар, келинг, севгини ўз оиламиздан бошлайлик.

Болаларимизни севиб, уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан тарбиялайлик. Шундагина бошқалар ҳам ўзгаришга ва Худовандга муносиб бўлишга ҳаракат қиладилар. Ҳурматли оила бошлиқлари азиз оталар, айниқса бизлардан: “Сени севаман” деган сўзни эшитишни болаларимиз жуда истайдилар. Бундан ташқари аёлларимиз ҳам айнан биз, эркаклардан ушбу сўзни бир кунда бир неча бор эшитишни исташади. Азиз биродарлар, доимо “севаман” деган сўзни ишлатишга одатланинг. Агар узоқ сафарда бўлсангиз ҳам телефон орқали болаларингизга ва оилангизни бошқа аъзоларига ушбу сўзларни айтишдан чарчаманг. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: www.najot.com Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна радиомиз қаршисида соғ- саломат учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top