3:01

Руҳий ғалаба 195

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимизни Эфесликларга мактубининг 6 боби 16 ва 17оятлари билан бошламоқчиман. “Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар”.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Павлуснинг ушбу оятларда келтирган сўзларига эътибор қилинг. Ушбу оятда айтиб ўтилган руҳий қуролларнинг биронтаси ҳам ёвуз руҳларни ҳайдаш учун ёки қувиб чиқариш учун айтилмаяпти. Мен шахсан шундай ўйлайман: ушбу оят орқали ҳаворий Павлус ҳар бир масиҳий Худованд билан мустаҳкам алоқада бўлиши учун ва яхши руҳий ҳаёт кечириши учун ҳамда ҳар қандай васваса ва қаршиликларга қарши тура олиши учун айтилгандир. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованднинг каломини ўқиганимизда ёки бошқа биродарларга ўргатганимизда, тўғри ўргатишга ва ўзимиз ҳам тўғри тушунишга ҳаракат қилишимиз жуда муҳим.

Каломни нотўғри тушуниш, демак, бошқаларга нотўғри ўргатишга олиб келади. Ҳар биримиз ҳаётимизни тўлиқ Худованд учун бағишлашимиз керак. Масалан, римлик аскарлар доимо бошларига шлем, белларига белбоғ ва оёқларига эса чориқ кийиб юрганлар. Бу, албатта, уларни жанг пайтида ҳимоя қилган. Шу билан бирга улар дам олиш вақтида осонлик билан ушбу кийимларни ечиб қўйишган. Бирданига жанг бошланиб қолса, яна осонлик билан кийиб олишар эди.

Азизлар, биз ҳам руҳий жанг олиб боришимиз учун Худонинг каломини яхши ўрганишимиз жуда муҳим. Ўрганиш пайтида эса кўпгина оятларни ёдлаб боришимиз ҳеч қачон зарар бўлмайди. Чунки бирданига келадиган ҳужумлар ва васвасалар пайтида ушбу оятлар ҳар биримизни ҳимояланишимиз учун ёрдам бўлади. Каломни ҳар куни ўқиб ўрганиш — бу кундалик ҳимоя қуролимиз саналади. Оятларни ёдлаб бориш эса, керак пайтида асосий қурол сифатида ишлатишимиз учун жуда муҳим. Азиз дўстлар, ҳар қандай руҳий жанг пайтида шуни билишимиз керак: Худованд доимо Ўзига тегишли бўлганлар томонда бўлади. Уни ёрдамга чақирган пайтимизда эса, У ёнимизда туриб бизни ҳимоячимизга айланади.

Ҳурматли радиомиз мухлислари, сизлар билан хайрлашар эканман, ҳар бирингизга Худованддан тинчлик-омонлик сўраб қоламан. Шу билан бирга, азиз биродарлар, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Албатта, сизларнинг фикр ва мулоҳазаларингиз биз учун жуда муҳим. Мактубларингизни кутамиз. Хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top