2:59

Худонинг сўзи 122

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз, азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан беxад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида сизлар билан ушбу кечирим ҳақидаги мавзуимизни давом эттириш ҳақида айтиб ўтган эдик. Ваъдага мувофиқ ушбу мавзуимизни давом эттирамиз. Марҳамат, тингланг. Кечирим бериш — бу эсдан чиқариш деган гап эмас. Эсдан чиқаришга ҳаракат қилган одамларга маълум бўладики, бу имконсиз нарса.

Худо Ибронийларга мактубининг 10 боби17 оятида “Бизнинг гуноҳларимизни эсга олмаслигини” айтади, лекин ҳамма нарсани билгани учун У бу нарсаларни эсдан чиқара олмайди. “Эсга олмайман” дегани, килган гуноҳларингни келажакда эслатмайман деганидир. Келинг, азизлар, Забур китобининг 102 саноси 12 оятидан биргаликда ўқиб кўрсак: “Шарқ Ғарбдан қанчалик узоқда бўлса, ёзиқларимизни биздан шу қадар узоқлаштиради”. Эсдан чиқариш фақатгина кечирим беришнинг оқибатида бўлиши мумкин.

Агар биз бирортасининг қилган гуноҳини эслатиб уни айбласак, биз кечирмаган бўламиз. Кечирим оғриқнинг ўрнига шифо келишига йўл очиб беради. Мен бўлган воқеани эслашим мумкин, аммо кечирган бўлсам, мен оғриқ ҳис қилмайман. Оғриғимиз бизда бўлган хавф бўлган ҳисси қаердан келаётганини кўрсатиб беради. Оғриқ орқали биз баъзи бир нарсаларга ўрганишимиз мумкин. Бировни оқлаш ҳам кечирим бериш дегани эмас. Оқлаш осон, аммо кечирим бериш анча қийин. Кечирим одамларнинг шахсиатига эмас, балки уларнинг ҳатти-ҳаракатларига қаратилган. Бу одамнинг шахсияти билан эмас, балки у қилган иши билан боғлик.

Бирданига кечириб юбориш баъзан қийин бўлади, бу худди пиёз тозалашга ўхшаши мумкин, аста-секин бўлиши мумкин. Кечирим кимнингдир ҳатти-ҳаракатига чидаб юриш дегани ҳам эмас, бу ёвузлик билан рози бўлиш ҳам дегани эмас. Кечирим бир зумда бўлиб ўтадиган жараён ҳам эмас. Бу онгли равишда бўлган танлов, ўз хоҳиши билан бўлган қарор. Худо, кечирим бизнинг қўлимизда бўлгани учун, биздан кечиришимизни сўрайди ва У биздан ҳеч қачон имконсиз нарсаларни талаб қилмайди. Лекин биз кечирим беришга қийналамиз, чунки бу бизнинг адолат ҳақида бўлган тушунчамизга тескари.

Бизни хафа қилган одамга дарров жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. Лекин Худонинг каломида айтиладаки, қасосни Худога қўйиб бериш керак (Рим.12:19).”Нима учун хафачилик шундай қолиши керак?” деб ўйлаймиз. Йўқ, хафачилик шундай қолмайди, фақат жазосини бизлар эмас, Худо беради! Азизлар, шу билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг сайтимизнинг манзили: www.najot.com хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top