3:19

Худонинг сўзи 213

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлар орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг хизмати давомида кўп бора абадий ҳаёт тўғрисида ва шу билан бирга дўзахда нималар содир бўлиши тўғрисида гапирган эди. Энди тассавур қилиб кўринг, дўзахдаги инсон сизга ва ҳозирча ер юзида яшаётган барчага инсонларга қуйидаги хабарни юбормоқда:

“Мен келиб қолган жойга асло кела кўрманг”. Мен ўйлайманки, бу одамнинг ер юзида яшаётган жуда ҳам кўп ака-укалари бор ва балки сиз ҳам улардан биридирсиз. Агар сиз Худо тақдим этган ҳаётни фақатгина ўз фойдангиз ва бахтингиз учун сарфлаб, Худо ва Унинг иноятини четда қолдирган бўлсангиз, билингки, сиз ҳозирда дўзахда азоб чекаётган ўша инсоннинг биродарисиз. Нима сабабдан у одам дўзахга тушди? Унинг ўзи сабабини билар эди. Энди эса, у укаларининг тавба қилиб, Масиҳга, ягона Қутқарувчига келишлари ва шу тариқа у бориб қолган жойга уларнинг асло келмасликларини жуда ҳам хоҳларди. У шундай демоқда:

“Мен гуноҳларимга ўкинмадим, шунинг учун ҳам бу ердаман”. Мана гуноҳкорларнинг дўзахга тушаётганликларининг асл сабаби, азиз биродарлар. Сиз ҳам дўзахга гуноҳларингизнинг кўплиги учунгина эмас, балки гуноҳларингизга афсусланиб тавба қилмаганингиз ва Худо ва У юборган Қутқарувчи Раббимиз Исо Масиҳни қабул қилмаганингиз учун бориб қолишингиз мумкин. Азиз дўстлар, биз сизга Раббимиз Исо Масиҳнинг огоҳлантирувчи сўзларини етказишимиз керак ва шарт: “Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз” — деб ёзилган Луқо Хушхабар китобининг 13 боби 3 оятида.

Азиз дўстларим, ёш йигит ва қизлар, эркак ҳамда аёллар! Сизларнинг ҳар бирингиз дўзахнинг чиндан ҳам мавжуд эканлигини жиддий тушуниб етишингизга Худованднинг Ўзи ёрдам берсин. Боз устига сиз дўзах томон гуноҳларингизни юволмаётганингиз ва Масиҳга мурожаат этмаётганингиз учун йўл олмоқдасиз. Сиз ўша бой одамнинг қисматини бўлишишни истамайсиз, деб умид қиламиз. Кимда-ким умри давомида Қутқарувчига интилмаган бўлса, у албатта дўзахда Қутқарувчи йўқ эканлигига амин бўлади.

Шунинг учун токи иноят даври давом этар экан, токи ҳукм куни сиз учун ҳали келмаган экан, сизни тавба қилиб мурожаат этишга чақирамиз. Азиз дўстлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг ер юзига иккинчи бор қайтиб келиши ва Ўзига ишонганларни жаннат сари олиб бориши аниқ. Сизда ҳам вақт бор экан, шу қисқа вақтдан унумли фойдаланиб қолинг деб, бугунги эшиттиришимизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва кўпроқ маълумотларга эга бўлинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top