Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз, азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, бизни хафа қилган инсонни кечириш, унга нисбатан кечирим бериш — масиҳийлик ҳаётимизда жуда муҳим ўрин эгаллайди. Агар бизни хафа қилган одамни кечирмасак, бизни олдин хафа қилганини ўйлаб қийналаверамиз. Лекин бу оғриқдан фақатгина кечирмаслик муҳитини ёпиб қўйибгина қутулиш мумкин.
Биз фақатгина хафа қилган одам учун кечирмаймиз, биз буни, шунингдек, ўзимиз учун ҳам қиламиз. Кечирим беришнинг муҳимлиги биз хафа қилган одам билан бўлган муносабатимиздан келиб чиқмайди, аксинча, бу бизнинг Худо билан алоқамизга асосланади! Кечирим бериш бу — бошқа одамнинг гуноҳи туфайли қийналишга тайёр бўлишдир. Кечириш, шунингдек, осон иш эмас, бошқалар қилган ёмонлик учун биз тўлов тўлаймиз. Лекин бошқалар қилган гуноҳларнинг оқибати билан яшашимизга тўғри келади.
Хоҳлаймизми ёки ёқми, бу шундай. Бизда танлов бўлади: бағритошликда яшашми ёки кечирим бериб, яъни эркин бўлишми. Исо худди шундай бизни кечирган, гуноҳларимизни Ўзига олган.Шунингдек, ҳар қандай ҳақиқий кечирим ўзи билан азобларни олиб келади. Чунки бошқа одам қилган гуноҳи оқибатининг қандайдир бир қисмини сезмасдан кечириш мумкин эмас. Кечирим бериш бу — ярашиш дегани. Масалан, кечирим менинг ичимда, ярашиш эса иккита одамниг орасида бўладиган нарсалар.
Ярашиш, муносабатни тиклаш — бу ҳам танлов. Кечирим бериш бу, мисол учун,
Бирон-бир одам мени хафа қилиб юрагимни оғритди. Шу пайтда Худо хафа қилган одамнинг айбини унинг виждонига қўяди, мен ҳам айбни ёки хафагарчилигимни шу одамга юклайман. Азиз радио тингловчи мухлислар, масиҳийлик ҳаётимиздаги энг муҳим омил бу — бошқаларга кечирим бериш. Ҳатто душманларни ҳам сева олишдир. Раббимиз Исо Масиҳ хочда осилиб, муқаддас қонини биз учун тўкиб турган жойида ҳам Ўзига қарши бўлган одамларга кечирим бера олди.
Унинг олдига келган ҳар қандай инсонни ёнидан ҳайдамади. Мана шу ҳақиқий севги ва кечирим беришдир. Азиз биродарлар, агар кимнидир хафа қилган бўлсангиз ёки кимдандир хафа бўлсангиз, албатта, бир-бирингиз билан гаплашиб, кечирим беришга ҳаракат қилинг. Бу руҳий ҳаётимизда жуда муҳимдир. Шунингдек, кечирим бериш бу -оилада ота-она ва фарзандлар орасида ва эр-хотин орасида ҳам жуда муҳимдир. Кечирим бериш орқали Худонинг марҳамати келади. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга, ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна “Дилкаш” радиомиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.