3:00

Худонинг сўзи 48

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Худо биринчи Одамни яратганида У шундай яратган эдики, Одам яхши ва ёмонни танлаш ҳуқуқига эга эди.

Агар эсингизда бўлса, то Худованд бутун борлиқни яратгунига қадар айрим фаришталар Худога қарши бош кўтаришган эди, шунинг учун Худованд уларни Ўзининг олдидан ҳайдаган эди.

Шундай қилиб, дунёда гуноҳ ва ёмонлик деган тушунчалар пайдо бўлган эди. Лекин барибир Худованд Одам билан Ҳаво учун жуда муносиб жой танлаб қўйган эди. Аммо самодан ерга ҳайдалган шайтон ерга тушаётиб Худо яратганларга ўз таъсирини ўтқаза олган эди.

У Худога қулоқ солмасликни уларга ўргатган эди. Бунинг оқибатида, Одам билан Ҳаво гуноҳ қилишга ва Худованднинг олдидан ҳайдалиб, Унинг ҳукмига дучор бўлишди. Энди улар лаънатланган ерда яшаб ҳаёт кечиришга мажбур эдилар.

Худованд томонидан ҳеч бир нуқсонсиз яратилган Одам эндиликда гуноҳкор бўлиб Худовандга яқинлаша олмасди. Ҳаттоки дунёдаги олимлар ҳам, оддий одамлар ҳам гуноҳнинг қанчалик ёмонлигини билишади.

Гуноҳ доимо инсонларни ўзига тортишга ҳаракат қилади. Ҳатто гуноҳ содир этилгандан кейин ҳам, барча одамларнинг эътибори шу нуқтага қаратилади. Масалан, дунёнинг бир четидаги инсон қандайдир жиддий гуноҳ қилган бўлса, телевизор орқали бутун одамларга шу ҳақида гапирилади.

Балки шу орқали шайтон ўзи ҳақида бошқаларга реклама қилаётгандир? Нима бўлганида ҳам гуноҳ ва ёмонлик инсонларни Худодан ажратади. Дунёдаги одамлар гуноҳ ҳақида турли фикрларни айтишади.

Кимдир замон жуда ривожланиб кетганлиги учун гуноҳнинг борлиги оддий ҳол деса, яна кимдир, одамларнинг эркинлиги билан боғлайди. Муқаддас калом нима учун гуноҳни дунёга кириб келганлигига Худо йўл қўйганлигини бизларга тушунтирмайди.

Муқаддас калом фақатгина гуноҳ қандай содир бўлганлиги ҳақида бизларга маълумот берган холос. Энг муҳими эса, гуноҳкор инсон ҳеч қачон Худованд билан бирга бўлолмаслигини ҳар қандай инсон ҳам яхши билади.

Шунинг учун, азизлар, ҳозирдан Худога муносиб яшашга ўрганайлик. Барча гуноҳлардан воз кечиб, Худованддан кечирим олган ҳолда: “Ота, мени ҳам Ўз ёнинга жаннатга киришим учун имкон бер”, — деб илтижо қилайлик. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, мактубларингизни кутиб қоламан. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com Хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top