Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз, азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Нима учун Худо дунёни яратди? Ва қандай қилиб яратди? Ушбу саволлар кўпчилик дўстларимизни қизиқтириши муқаррар. Муқаддас каломнинг биринчи саҳифасида ёзилган шундай оят бор. Келинг, азизлар, ушбу илк оятни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Азалда Худо осмон билан ерни яратди”. Ибтидо китобининг биринчи боби биринчи ояти. Азизлар, ушбу сўзлар чуқур маьнога эга.
Улар бизга борлиқдаги ўз ўрнимизни ва Худо олдидаги қай ўринда турганимизни тушунишга ёрдам беради. Атрофимиздаги кўриниб турган барча нарсалар, ҳатто биз кўролмайдиган нарсаларнинг ҳам ибтидоси, яъни бошланиш бор. Албатта, ҳамма нарсаларнинг бошида Худо турган эди. У ҳеч нарса яратилмасдан олдин ҳам бор эди. Борлиқда мавжуд барча нарсаларни Худо яратган. У яратиш манбаидир. Биз бу оламда борлигимиз учун ўзимизга, ота-онамизга ёки бобо-бувиларимизга шукур қилмаслигимиз керак. Балки биз фақатгина Худо туфайлигина мавжудмиз.
Худо дунёни яратган пайтида Унинг мақсади бор эди. У Ўз улуғворлигини кўрсатиш учун осмон билан ерни яратди. “Кўк Унинг адолатинини эълон қилар, улуғворлигини барча халқлар кўрар”. Забур китобининг 96 боби 6 ояти. Азизлар, радио тингловчилар, “Азалда Худо осмон билан ерни яратди” деган оятимизда “осмон” сўзи “самовий олам” ёки “руҳий олам”ни билдиради. Биз биламизки, Худони ҳеч ким яратмаган. Бошка ҳамма нарсалар Худонинг яратиш фолияти туфайли вужудга келган .
Худо самовий мавжудотларни ва самовий ҳокимиятларни ҳам яратганини биламиз, лекин улар ҳақида бизга айтишни маъқул кўрмаган. Биз фақат шуни биламизки, Худо ерни яратган пайтда “осмон”ни ҳам яратган. “Ер” Худо яратганлари орасида материал қисмдир. Қолганлари эса биз яшаб турган материал дунёни тўлдириб туради. Шу Ибтидо китобининг 1 боби 2оятида ер “шаклсиз ва бўм-бўш” деб тасвирланган. Бу икки сўз муҳим аҳамиятга эга, чунки бу сўзлар Худо дунёда яратган нарсаларни тушунишимизга ёрдам беради.
Кейинги кунларда Худо шаклсиз ерга шакл берганини ҳамда уни тўлдирганини барчамиз яхши биламиз. Ёруғлик ва қоронғулик, кун ва тунни бошқарувчи сайёралар яратилган бошқа нарсаларнинг асосига ўхшайди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худованд яратганларининг ичида энг асосийси одам эканлиги бизга маълум. Худованд биз, инсонларни доно-ақлли қилиб яратгани учун Унга ҳамду санолар бўлсин. Шунинг билан, азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз, азизларга, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Азизлар, “Дилкаш” радиомизни тинглашда давом этинг. Хайр.