2:40

Худонинг сўзи 90

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз.

“Зотан жонзотнинг жони унинг қонидадир. Мен қонни сизларга қурбонгоҳ устида чиқаришингиз учун ва шу йўсин гуноҳларингиздан покланишингиз учун берганман. Жонни билдирувчи бу қон сизларни гуноҳларингиздан поклайди,”- деб ёзилган Левитлар китобининг 17 боби 11 оятида.

Аслида Эски Аҳдда гуноҳларга кечирим олиш йўллари аъло даражада йўлга қўйилган эди. Чунки гуноҳ қилдингми, демак, биронта жониворни сўйиб қурбонликка келтир ва содир этган гуноҳларинг учун кечирим ол.

Масалан, Мусо пайғамбар ҳам халқнинг содир этган гуноҳлари учун ўзини жазолашини Худодан ёлвориб сўраган ва ўзининг исмини ҳаёт китобидан учириб ташлашини илтижо қилган эди. Бундан ташқари, гуноҳ содир этган одамларни ўлдиришганларини ҳам Эски Аҳд китобидан кўришимиз мумкин.

Лекин Худованд Ўзининг меҳрибонлиги ила гуноҳлар учун ҳайвонларни сўйиб, қурбонлик келтиришларига рухсат берган эди. Энди Янги Аҳд китобини кўрадиган бўлсак, ҳайвонларнинг қурбонликка бағишланиши етарли эмас эди. Қурбонликка бағишланган ҳайвонлар фақатгина Раб Исонинг ўлимини рамзи эди холос.

Сўйиб қурбонликка келтирилган ҳайвонлар кимнинг гуноҳи учун тўлов бўла олади? Бундай тўловни фақатгина Раб Исо амалга ошира олади холос. Шунинг учун Раббимизнинг хочдаги азобли ўлими Янги Аҳд учун ҳам, Эски Аҳд учун ҳам бирдек ўз таъсирини ўтқаза олади.

Эски Аҳд даврида яшаган инсонлар Раббимизнинг хочдаги ўлимини ва барча инсонларга шу орқали кечирим беришини кутиб, яшаб ўтган эдилар. Худованд Раббимиз Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини дунё яратилишидан олдин режалаштириб қўйган эди.

“Сизлар бенуқсон ва беғубор қўзи қонига ўхшаган Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутилгансизлар. Масиҳ дунё бино бўлишидан бурун тайинланган бўлса ҳам, замоннинг охирида сизлар учун пайдо бўлди,”- деб ёзади 1 Бутрус китобининг 1 боби 19 ва 20 оятларида.

Шундай қилиб, азиз радио тингловчи, Раб Исодан бошқа Қутқарувчи йўқ. Фақатгина У барча илтижо қилган инсонлар учун кечирим бера олади. Азизлар, бугунги мавзуга якун ясашдан аввал, сизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com

Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top