3:04

Худонинг сўзи 126

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз, азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Биз Масиҳнинг танасимиз ва Масиҳ тананинг боши. Бу дегани, ҳозирги даврда биз тирик Масиҳни ҳис қилишимиз учун, биз ўз ҳаётимизда бошқа иймонлилар билан муносабатда бўлишимиз керак. Исога ва унинг шогирдларига биргаликда сажда қилиш қанчалик муҳим бўлган бўлса, бу Исонинг издош шогирдлари бўлиб, У билан ўсиш учун биргаликда юриш ҳар биримиз учун муҳим. Ҳар биримиз шахсий тажрибамиз ҳақида гаплаша оладиган инсонлардан иборат кичик гуруҳга муҳтожмиз.

Аслида жамиат контекстида катталар бошқаларга қараб ва бошқалар билан оқланиш тажрибасини биргаликда ҳис қилишади. Улар биргаликда суҳбатлашишарди ва баҳслашишарди. Раббимиз Исо Масиҳ ўн икки кишидан иборат бўлган кичик гуруҳни танлаганлиги бекорга эмас. Раббимиз Исо Масих ўн икки одамни танлаб олиб, уларга ҳаворийлар деб ном берди. Сўнгра Исо Масих ҳаворийларига деди: “Мен билан бирга бўлишларингиз учун сизларни танлаб олдим. Мен сизларни ваъз айтишга юбораман. Сизлар жинларни қувиб чиқариш салоҳиятига эга бўласизлар”. Азиз биродарлар, сиз ушбу оятни тўлиқ матнини Марк китобининг 3боби 14 ва 15 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин.

Шу оятлар ўн иккита шогирдни танлашга иккита муҳим сабаб кўрсатади. Биринчидан, Исо шу инсонларни, У қилаётган ишини ва сўзларини тинглашлари учун, У билан бўлишини ҳоҳлаган эди. Исо, шу инсонлар Уни ҳаракатларини кўришганда ўзгаришликларини билар эди. Иккинчи сабаб эса, Исо ўз шогирдларини амалиёт қилгани жўнатар эди. Гувоҳлик бериш жасорати бир хил мақсади бўлган гуруҳдан келади, ўзларини тажрибалари билан бўлишганда, ўз тажрибаларни ифодалашда ҳаракатчанг бўлиш, ва бир-бирига ҳаракат қилишга далда беради. Исо шу инсонлар жамиятда ўтириш кераклигини билган эди ва шу ерда улар кўрган, эшитган ва қилган нарсалари ҳақида суҳбатлашишар эди ва жипслаша олишар эди.

Улар ташқарига кетганида бир хил бағишланган инсонлар билан муносабатда бўлиш жуда мароқли эди. Шу инсонлар Исо билан бирга ердаги ҳизмати даврида бўлганлар, аммо улар бир-бирлари билан ҳам биргаликда бўлганлар. Муносабатларнинг чизиғи нафақат Бутрусдан Исога ва Исодан Бутрусга бўлган, аммо кенгроқ, Бутрусдан Юҳаннога ва Юҳаннодан Бутрусга ва уларнинг ҳар биридан бошқа шогирдларга бўлган. Шу ўн иккита инсондан иборат гуруҳ чуқур ўз руҳий ҳолати ҳақида ўйлаш учун Раб Исо муҳит ярата олган эди. Азизлар, шу билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top