2:31

Худонинг каломи 03

MP3

Ассалому алайкум азизлар, гуноҳ қилган одамни фош қилганингизга сизга қулоқ солмаса қандай йўл тутасиз? Матто китобининг 18 боби 16 оятида шундай дейилади: «Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”».

Агар ўша одам шунда ҳам қулоқ солмаса, унда, 17-оят жамоатда гапиришни айтади. Жамоатнинг ҳар бир аъзоси, гуноҳ қилган биродарга таъсир ўтказсин, токи у тавба қилсин.

Иноят деган жамоатда биринчи марта жамоат тартиби киргизилганда, бир неча биродар шундай дейишди: «Ундай қилиш керак эмас. Жамоат ҳалокатга учрайди. Сиз имонлиларни бир-бирларининг гуноҳлари ортидан пойлаб юришга мажбурлай олмайсиз».

Биз эса шундай жавоб бердик. «Муқаддас Китоб биз бир-биримизга нисбатан масъулиятли бўлишимизни гапиради. Келинглар шу ишни бошлайлик ва Худонинг нима қилаётганини кўрамиз».

Бизни ибодатхона қурилиши масаласи безовта қилиши керак эмас, Масиҳ, Ўзи бу ҳақида ғамхўрлик қилишини айтади. Биз Худога бўйсунишимиз керак, У бўлса қолган ҳамма нарса ҳақида ғамхўрлик қилади.

Мен жамоат тартиби қандай қилиб Иноят Жамоатининг фойдасига хизмат қилаётганини ажойиб мисол билан кўрсатмоқчи эдим. Бир куни бир аёл менга қўнғироқ қилиб деди: «Эрим мени ҳозир ташлаб кетди. У ўзига бошқа аёлни топиб олди».

Мен ундан ўша аёлнинг исмини сўрадим. Мен телефон маълумотномасидан ўша аёлнинг телефон рақамини топдим ва унга қўнғироқ қилдим. Телефонга хотинини ташлаб кетган эркак жавоб берди, мен унга дедим: «Иноят Жамоатидан Жон гапиряпти.

Мен сиз Худонинг, ўз хотинингиз ва жамоат олдида гуноҳ қилишингиздан аввал, сизни Исо Масиҳ номидан ана шу аёл олдидан кетишингизга чақираман». У руҳан ларзага келди ва ўз хотинига қайтишини айтди.

Кейинги якшанба куни у менинг олдимга келди ва мени қучиб, деди: «Сиздан миннатдорман, биродар! Мен у ерда бўлишни хоҳламагандим. Мен васвасага тушдим ва бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ деб, ўйладим».

Менинг фош қилишим унинг узоқлашиб кетишига сабаб бўлмади. Аксинча, у уни қавмга қайтарди ва бўйсунишда қайта тиклади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top