4:13

Эрнинг мақтовига эришиш хақида

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Бугун хаммамизга ёқимли ва қизиқарли бўлган мавзу хақида сухбатлашамиз. Эркак ва аёл табиати бир-бирига бутунлай ўхшамагани боис, эркаклар аёлларга нималар кераклигини билишмайди, аёл эса эркакнинг ички дунёсини тасаввур қилолмайди. Шунинг учун хам улар турмуш давомида бир-бирларини ўрганиши ва бир-бирини тушунишга ёрдам беришлари керак. Эри уни хар доим мақтайверганидан нолийдиган аёлни учратганмисиз? Асло. Бундай аёл топилмаса керак. Бироқ эрининг танқидларидан нолийдиган аёлни жуда кўп учратамиз. Хеч қачон аёли хақида мақтов сўзлар айтмайдиган эрлар хам талайгина. Баъзи аёллар эрларидан мақтов эшитмасликка ўрганиб хам қолишган. Бироқ бунга ўрганиб қолишни ёқламайман. Агар сиз истасангиз эрингизни сизни мақташга ўргатишингиз мумкин. Ёки эрингиз сиз билан фахрланишини ёки сизни мақташини истамайсизми? Агар эрингизга ёқимли бўлган холатларни кўпроқ тақдим этсангиз, у хам аста секин шунга ўрганади. Бироқ бунинг учун хам бир нечта қадамларни билиш керак бўлади. Масалан: эрингиз билан муносабатда уни қандай мақташ кераклигини билиш. Биз аввал айтганимиздай, эркаклар бошқалардан ўзлари хақида яхши гаплар эшитишни ёқтирадилар. Улар бошлиқларидан, котибалардан, дўстларидан Борин-ки хар қандай кишидан ўзи хақида ёқимли сўзлар эшитишни ёқтиришади. Сиз оилангизнинг хотиржамлиги, эрингиз билан муносабатингизнинг мустахкамлигини қанчалик хохласангиз, эрингиз хам ўзи хақида юксак фикрлардан рохатланади. Эр хотини ундан қанчалик фахрланишини билса, хотини билан бирга бўлишдан кўпроқ завқланади. У хам хотинининг харакатига кўпроқ эътибор ва мақтов билан жавоб қайтаради. Агар сиз эрингиздан мақтов олишни ёки сиз хақингизда ёқимли сўзлар айтишини хохласангиз, бунга биринчи бўлиб ўзингиз киришинг. Ижобий муносабатнинг турлари кўп. Эрингизга мақтов сўзларни турли хил йўллар билан айтишингиз мумкин. Масалан хат орқали, откриткаларга ёзиб, ёки оћзаки билдириш йўллари бор. Агар сиз эрингиздаги хақиқий мақтовга лойиқ хислатларни топиб, уни чин дилдан откриткага ёзсангиз бу нарса эрингизга ёқиши тайин. Сиз унга шундай мактублар ёзсангиз-у, ундан хеч қандай харакат бўлмаётган бўлса, бундан хафа бўлманг. Хозир эрингиз хатингизни ўқиб, рохатланиб, кейин ахлат челакка ташлаб юбораётган бўлса, кейинроқ унда хам бу мактубларга жавоб ёзиш хохиши пайдо бўлади. Гарчи хамма эркаклар мақтов ва раћбатларни ёқтирса хам, хаммаси бир хил шаклда изхор қилинган мақтовни ёқтиради деб айтолмайман. Шунинг учун эрингизга қандай холатда мақташингиз мумкинлигини билиб олинг. Эрингизнинг характерига қараб, қандай усулдаги мақтовлар тўћри келишини билиб олсангиз, хар иккалангиз учун хам ёқимли бўлади. Масалан бир аёл эри командировкадан келгунча унга хат ёзибди. Хатда унинг қанчалик қадрли эканини ва мақтовга арзийдиган хислатларини айтиб, уни раћбатлантирибди. Хат бир оз романтик рухда ёзилган эди. Эри келгач хатни берибди. ЭР диққат билан ўқиб чиқибди-ю, хеч нарса демабди. Охири хотинининг ўзи хат хақида унинг фикрини сўрабди. Эр эса: «ХАтинг қандайдир ћалатироқми-ей. Аввал бунақа одатинг йўқ эди-ку!”, — дебди. Хотини табиийки эридан хафа бўлибди. БУднай холатда яхшилаб ўйлаб кўрилса, эрни тушунса бўлади. Биринчидан у бундай хатлар олишга ўрганманган. Бундай равишда мақтовлар айтиш мумкинлигини хам билмайди. Энг асосийси эса хотинининг ички дунёсидан мутлақо бехабар. Агар бундай холатлар сизда хам юз берса, бундан асло хафа бўлманг. Агар мактуб ёзиш усули тўћри келмаса, эрингизга бошқа бир усулни ишлатинг. Бироқ хеч қачон унга мақтовлар ва ёқимли сўзлар изхор қилишни тўхтатманг. Бўш вақтингизда ўтириб, эрингизнинг мақтовга сазовор хислатларини, унинг охирги пайтларда қилган ишини рўйхат қилинг. Кейин эса бу мақтовни қандай билдириш усулларини ўйлаб кўринг. Энг охирги босқич, мақтовни унга ёқадиган усулда баён этинг. Бу сизнинг турмушдаги муносабатингизни мустахкамлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top