3:03

Болаларнинг ўсишига ёрдам 223

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали болаларнинг нажотга муҳтожлиги ҳақида суҳбатлашмоқчиман. Кўпчилигимизга яхши маълум, ҳар бир янги туғилган бола худди катталардек нажот олишга муҳтождир. Чунки болалар ҳам туғилган вақтларида катталар каби руҳан ўлик бўладилар. Уларга янги ҳаёт борлигини ва абадий Худо билан бирга тирик яшаш мумкинлигини кўрсатиш эса бизларнинг, яъни ҳар бир масиҳий биродарларнинг олий вазифаларидан бири ҳисобланади. Азизлар, улар қандай қилиб шу нажотга эга бўлишлари мумкин?

Албатта бу Муқаддас Руҳнинг фаолиятига боғлиқ. Албатта У Ўзининг ишини айтилаётган ваъзлар орқали ёки биз катталарнинг болаларга ўтаётган дарсларимиз орқали амалга оширади. Азиз биродарлар ва болалар ўқитувчилари, биз болаларга дарс ўтаётган пайтимизда уларни хурсанд қилиш учун эмас, ёки болалар билан турли ўйинлар ўйнаш учун эмас, бундан ташқари катталарга халақит қилмасликлари учун эмас, балки Худованд учун ва болаларнинг нажот олиши учун қилишимиз керак. Аслида болаларга Хушхабар айтиш дегани нима ўзи? Бу дегани ўқитувчи муқаддас каломдан бирор-бир дарсни болаларга гапириб бериши дегани эмас. Аслида кўпчилик болалар ўқитувчиларининг камчиликлари ҳам айнан шунда, деб ўйлайман.

Айрим якшанба мактабидаги ўқитувчиларнинг тушунчаси бўйича қарайдигин бўлсак, якшанба куни болаларга каломдан қандайдир қизиқроқ дарсларни гапириб берсам бўлди, деб ўйлайдилар. Албатта буни биз инкор қилолмаймиз, бу тўғри йўл ва тўғри танлов. Лекин шу билан бирга бу болаларнинг нажотга эришишлари учун эндигина ташланган биринчи қадамдир. Каломдан гапириб бериладиган дарслар бу охири дегани эмас, балки охирги мақсадга эришиш учун ташланган биринчи қадам. Бу болаларнинг нажоти учун ва уларнинг онгини Худованд ва Исо Масиҳ билан бирга яшаш нима эканлигини тушунтириш учун қилишимиз керак бўлган ишлардан бири. Болаларга Хушхабар айтиш дегани, фақатгина уларга каломдан айрим дарсларни гапириб бериш дегани эмас.

Ҳар бир ўргатаётган дарсларингиздаги ҳақиқатларни улар ўзларининг ҳаётларига қўллашни ҳам ўргатиш жуда муҳим. Ўзингизга тегишли бўлган болалар учун тинимсиз ибодатда бўлинг. Азиз биродарлар, шу билан бирга ўзингизга тегишли бўлган болалар учун доимо жон куйдиринг, чунки буни сиздан бошқа ҳеч ким қилмайди. Сиз уларнинг руҳий отаси ва онаси ҳисобланасиз. Ота-она эса ўз фарзандлари учун жонини беришга тайёр бўлиши керак. Сизга эса Худованддан катта мукофот ато этилади. Ҳурматли радиомиз мухлислари, шу билан эшиттиришимизга якун ясаб, сиз азиз тингловчиларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини айтиб ўтишни ўзимизга жо деб билдик. Марҳамат ёзиб олинг. www.najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинг .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top