3:20

Болаларнинг ўсишига ёрдам 36

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тинглоачи мухлислар. Бугунги эшттиригимиз орқали сизлар билан болаларимиз хақида сухбат қурмоқчимиз. Албатта хар бир бола Худованд томонидан берилган мукофатдир. Ўзбекларда бир мақол бор Болалаи уй бозор боласиз уй мозор деб айтишади доно халқимиз. Хар бир оила турмуш қурганидан кейин фарзанд кутишади. Фарзанд кўрганларидан кейин эса ўз фарзандларига чиройли исм қўйиш тараддудида бўлишади. Бола туғилган пайтда айниқса отасининг қувончи чексиз бўлади.

Айниқса биринчи фарзанд ўғил бола бўлса. Бордию биринчи фарзанд қиз бола бўлсачи? Майли бунга чидаса бўлади. Бордию иккинчиси хам қиз бола бўлсачи. Айрим оталар учун бунга чидаш бироз қийинроқдир.Нима бўлса бўлди, Майли бунисига хам чидаймиз. Лекин учинчи фарзанд туғилишидан олдин ўз аёлини туғриқхонага олиб бораётган айрим дўстларимиздан шундай гапни эштишимиз хам мумкин экан. Агар буниси хам қиз бола бўлса уйга келиб ўтирма. Шу дустларимиз нима фарзандни нима эканлигини тушунмаганлиги учун шундай десалар керак.

Биз сухбатимиз бошида бежизга ўзбек мақолларидан бирини келтирмадик. Хозир яна бир бор шу мақолни келтириб ўтмоқчимиз. Болалаи уй бозор боласиз уй мозор. Хурматли тингловчи сизларнинг фикрингиз қандай нима учун қиз бола туғилса унчалик оталарнинг юзида қувонч кўринмайди. Албатта биз хамма хам шундай деб айтмоқчи эмасмиз. Лекин шундай дўстларимиз хам кўплаб топилади. Хатто баъзи оилаларда эр ва хотин орасида жанжал хам бўлиб туриши мумкин. Ажралиб кетаётган оилалар хақида гапирмасак хам бўлади.

Азиз тингловчилар нахотки қиз бола фарзанд ўрнига ўтмаса. Худованд фарзанд бердими демак хаммамиз учун бу катта мукофатдир. Энди келинг иссиқ танамизга бир ўйлаб кўрайлик. Бордию Худованд умуман фарзанд бермаганида нима қилардик. Албатта фарзанднинг бир тирноғига зор бўлиб илтижо қилиб Худовандим менга хам фарзанд бергин деб сўраган бўлар эдик. Келинг шу хақида бироз ўйлаб кўрайлик. Азиз радио тингловчи агар сизда шундай воқеа содир бўлган бўлса, хозироқ фарзандларингизни ва ўз аёлингизни севишга ва шу қилмишларингиз учун улардан кечирим сўрашга харакат қилиб кўринг.

Хаммасини унутиб буларнинг ўрнига фарзандларимизнинг келажаги хақида қайғурмоғимиз лозим. Албатта биринчи ўринда Худовандга топширсак мақсадга мовфиқ бўлар эди. Худованддан болаларимизнинг келажаги ва тарбияси, хатто мактабдаги ўзлаштириши учун хам дуолар орқали сўрамоғимиз лозим. Муқаддас китоб бизга айтадики: “ Уларни Раббимизнинг таълим тарбияси билан ўстиринглар “. Албатта Худованднинг Амрларини билган хар қандай бола, хар қандай ёвўзлик қилишдан ўзини тўхтатади деб ўйлаймиз. Худованднинг каломини билган хар қандай киши хам шундайдир. Хурматли радио тингловчи мухлислар агар бугунги эшттириш орқали кимнингдир кўнглига охир теккан бўлсак сизлардан узур сураган холда бугунги эшттиришимизга якун ясаймиз. Келгуси эшттиришларимизгача хайр соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top