3:12

Болаларнинг ўсишига ёрдам 227

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Ҳурматли радиомиз мухлислари, ҳозирги болалар билан бундан ўн, ўн беш йил илгарги болаларнинг орасида осмон билан ерчалик фарқ бор десак, муболаға бўлмайди. Ҳозирги замон болаларининг энг ачинарли ҳолати шундаки, улар умуман Худо ҳақида ўйламайдилар, ҳатто Худодан қўрқмайдилар десак ҳам бўлади. Албатта бу ачинарли ҳол. Шундай болаларга Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гапирганимизда, уларнинг тинглаши бироз мушкул кечиши мумкин.

Албатта шундай ҳолларда кўпчилик биродарларимиз ушбу жангда ўзларини мағлубдек ҳис этадилар. Албатта инсонавий фикрлаш томонидан қараганимизда худди шундай. Лекин азизлар, биз Худованднинг каломидан кимгадир гапирганимизда, албатта Худованднинг Ўзи доимо бизларнинг ҳар биримиз билан бирга бўлади. У сиз ва мен орқали бошқаларга гапиради. Болаларнинг тингламаслигига келадиган бўлсак, бу янгилик эмас. Ахир Раббимиз Исо Масиҳ ҳам кўп бор қувғинга дуч келган, Уни ҳам одамлар тингламаган. Лекин Исо Масиҳ Ўзининг хизматини давом эттираверган, натижаси эса барчамизга яхши маълум.

Азизлар, эсингизда бўлса, Коринф шаҳрида ҳам Хушхабарни унчалик ёқтиришмаган эди. Сабаби, Хушхабар доимо ҳамма жойда бир хил қабул қилинавермайди. Агар ҳар бир одам ва болалар Хушхабарни тинглаб қабул қилаверганида эди, ҳозир ҳеч кимга Худо учун хизмат қилишга ҳожат қолмаган бўларди. Келинг азиз биродарлар, шу ўринда Римликларга мактубининг 1 боби 16 оятидан ўқиб кўрайлик: “Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг ҳалоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир”. Бундан ташқари 1Коринфияликларга мактубининг 2 боби 4 оятида ҳам бир муҳим оят ёзиб қўйилган: “Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир, токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин”. Мана шунинг учун ҳам, азизлар, Худованднинг сўзини гапирганимизда ҳеч қачон иккиланмай ишонч билан, қудрат билан гапиришимиз керак. Худованднинг каломи кимгадир гапирилганида албатта ўз таъсирини ўтқазмай қолмайди. Каломда айтилганидек, у инсонларнинг суякларигача етиб боради.

Албатта орадан вақтлар ўтиши билан каломни тинглаган инсоннинг ҳаётида ўзининг ишини бошлайди. Шунинг учун азизлар, болаларга ҳам Худонинг каломидан гапиришда давом этайлик. Инсон ўзининг гуноҳкорлигини англаганида эса ўз жонини қутқарилишини ва кимнингдир ёрдамига муҳтожлигини сезади. Бу ёрдамчи эса Раббимиз Исо Масиҳдир. Азизлар, Хушхабар айтмоқчи бўлган болалар ва катталар учун олдиндан албатта ибодат қилинг. Худованд албатта уларни юрагини тайёрлашига мен ишонаман. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз поёнига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашишдан аввал эса ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор такрорлаб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top