3:36

Эрингиз сизни мақташига қандай эришиш мумкин 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Биз ўтган сафар эримиздан мақтов олиш учун аввало ўзимиз уларни тез-тез мақтаб туришимиз кераклигини айтиб ўтган Эдик. Бу хақида бир нечта мисоллар хам келтирдик. Бугун эса ўшандай усулларнинг яна бири хақида сухбатлашмоқчимиз. Ўтган сафар биз мақтовларимизни тўћридан тўћри баён қилиш хақида айтган бўлсак, бугун, бундай мақтовлар ва унинг бизга қанчалик ёқимли эканини бошқача йўл билан изхор қилиш мумкинлигини айтиб ўтамиз. АГар сиз хар куни эрингизнинг келишига алохида тайёргарлик кўрсангиз, уни юзинзида хурсандчилик ва мухаббат билан кутиб олсангиз, бу хам уни қадрлашингиз ва уни ёқимли эканини кўрсатишнинг тури бўлади. БУднай харакатлардан эрингиз сиз учун қанчалик мухим эканини тушуниб олади. Буднай усуллардан бир нечтасини келтиришим мумкин. ЭРингиз кийинишингиз борасида, бирор бир танқидий фикр айтса, уни албатта қабул қилинг. Дўстларга, яқинларга эрингиз хақида фахр билан гапириш, болаларга отасининг қанчалик яхшилигини айтиш шулар жумласига киради. Агар эрингиз ишдан чарчаб келганида, болалардан бири югуриб бориб, «ДАда сиз биз учун жуда кўп харакат қилаётган экансиз, ойим айтди”, деса, эрингиз чарчоћини хам унутиб юборади. АГар эрингизнинг дўстлари ва уларнинг хотинлари олдида мақтасангиз эрингиз хақида жуда яхши гаплар тарқалади. Бу унга хам ёқимли бўлади. ЭРингизнинг дўстлари олдида унинг салбий одатлари хақида ёки яқинда унинг сизга қилган ёмон муносабати хақида шикоят қилманг, хатто ўша дўст унга яқин бўлса хам. Биз эримизга ёқадиган нарсаларни билиб олиш баробарида унга ёқмайдиган нарсаларни хам ўрганиб қўйсак ёмон бўлмайди. Чунки унга нималар ёқмаслигини билиб олсак, ўша нарсалардан қочишга харакат қиламиз. Кўпгина аёллар ўзлари билмаган холда эрларида уларга нисбатан қарши туйћуни уйћотиб қўядилар. Бунга фақат эрларини танқид қилиш сабаб бўлади. Тасаввур қилинг эрингиз ишдан келса-ю, сиз уни ёмон кайфиятда ёки қилиниши керак бўлган ишларни қандай қилиш хақидаги маслахатингиз билан кутиб олсангиз, бундай қаршилаш эрингизга мутлақо ёқмаган бўларди. Буднай муносабат эрларни уйдан бездириб қўяди. Эрлар аёлларининг билимдонлик қилиб маслахат беришларини, унинг ишларини режалаштиришларини ёқтиришмайди. ЭРларда хотинига нисбатан қарши туйћунинг пайдо бўлишига иккинчи сабаб бу хотин эринигн хохишларини инобатга олмаслигида. АГар сиз хар куни уни диққат билан тингласангиз унга нималар кераклигини билиб оласиз. АГар уни диққат билан тингламасангиз, ўзини қадрсиздай хис қилади. Бунинг натижасида у сиз билан ўз фикрларини бўлишмайдиган бўлиб қолади ва сиздан узоқлашади. ЭРларда аёлга нисбатан қарши туйћуни пайдо қиладиган энг кўп тарқалган усул бу гап қайтаришдир. Эрингиз бирор нарса дейиш учун хали оћзини очиб улгурмаган пайтда, сиз бошқа бир гап билан унинг оћзини ёпиб қўйишга мажбур қилганмисиз. Бундай холатлар эрларнинг хаётларини, хотини билан яшашни қийинлаштиради. Ўзича билаћонлик қиладиган аёл хеч қандай эркакка ёқмайди. Эрингиз билан бозорга борганда нарх-навони сўрашни ёки сотувчининг гапига жавоб беришни унинг ўзига қўйиб Беринг. Ёки бирор ёққа бориш учун такси тутганингизда, хайдовчи билан келишишни хам эрингиз қилсин. Сиз аралашманг. Бундай пайтларда хотинининг аралашиши эркак кишига ёқмайди. АГар сизда шундай холатлар бўлган бўлса, ўз ўзингизга кейинги сафар шундай қилмасликка ваъда беринг. ХАр сафар унинг гапларига қарши бирор нарса дейишни хохлаганингизда, ўзингизни тийинг. Эрингиз ўрнида ўзингизни тасаввур қилинг. Бундай холат сизга ёқмаган бўларди албатта.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top