3:39

Фарзандларни тўғри тарбиялаш

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Мен Лола сизлар билан бугун ажойиб бир мавзу ҳақида суҳбатлашаман. Бу мавзу ҳеч бир аёлни бефарқ қолдирмайди. Ҳеч бир аёлни бефарқ қолдирмайди, дейишимизга сабаб бу мавзумиз атрофимиздаги одамлар, муҳит, замоннинг қандайлигига қарамай, фарзандларни тўғри тарбиялаш ҳақидадир. Ҳар бир имонли ота-она фарзанд кўргач, уни қандай тарбиялаш кераклиги ҳақида бош қотиради. Муқаддас Каломда эса фарзандларни Раббимизнинг таълим – тарбияси билан ўстириш буюрилган. Агар ота-она Худо ҳақида ўзи яхши билмаса, фарзандларини ҳам Худонинг йўлида тарбиялай олмайди. Бизнинг ота-оналаримиз бизга қандай тарбия беришган бўлса, биз ўзимизда бу тарбияни яна ҳам мукаммаллаштирган ҳолда фарзандларимизга беришга ҳаракат қиламиз. Бу ҳақида кенгроқ тушунтирай. Мен ота-онамнинг менга берган тарбиясининг кўпгина жиҳатларини ёқлайман, бироқ барибир улар ҳам тарбия жараёнида бир нечта хатоларга йўл қўйишган.

Мен уларнинг хатоларини такрорламасликка ҳаракат қилган ҳолда фарзандларимга тарбия беряпман. Аммо биламан-ки, менда ҳам хатолар бор. Бир куни келиб фарзандларим мендаги хатони топадилар ва ўз фарзандларига мен бергандан ҳам яхшироқ тарбия берадилар деб умид қиламан. Ҳар бир ота-она ўзлари ёшликларида меҳр кўрган кўрмаганларига қарамай, Худонинг ёрдами билан фарзандларига меҳр бера оладилар. Чунки фарзанд тарбиялашда энг муҳими ота-онанинг меҳридир. Ота-онанинг фарзандига бўлган мухаббати фарзандни ташқи ёмон таъсирлардан ҳимоя қилади. Шайтоннинг ҳужумларидан тўсади. Бой оилалар фарзандига ҳам бойлик ҳам мухаббат бера оладилар. Бироқ бойлик меҳрчалик муҳим эмас. Камбағал оиладагилар эса: “Мен фарзандимга ўзи хоҳлаган нарсасини олиб беролмаяпман”, — деб ўкинмасинлар. Чунки фарзандингизга бойликдан ҳам мухимроқ бўлган нарсани – ўзингизнинг мухаббатингизни беряпсиз. Мен бир одамни билардим. У қаттиқ нонни ёқтирмасди. Бироқ болалиги ҳақида гап кетганда, меҳри жўшиб, мароқ билан гапирарди. Чунки ёшлигида ота-онаси узоқ вақт ишсиз қолган, натижада оиладаги болалар қаттиқ нон ейишга мажбур бўлган. Ёшлигида қаттиқ нон еган болакай, улғайиб катта одам бўлди. У камбағал эмас, аммо ёшлигида олган меҳри туфайли болаларига ҳам меҳр бера олади. Бу билан ёшлигида етарлича мухаббат олиб ўсган болалар катта бўлганларида ҳам руҳан етук инсонлар бўлишини айтмоқчиман. Фарзандимизни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстириш баробарида атрофида кўраётган ва эшитаётган нарсаларини ҳам мулохаза қилишга ўргатиш керак.

Атрофдаги кўраётган ёки эшитаётганларидан фақат яхшиларини ва Худонинг Каломига тўғри келадиганларинигина олсинлар. Бугунги кунда техника ва информация сохаси жуда кенг ривожланган, болалар телевизор, ДВД, кўришлари, компютер орқали хилма-хил маълумотларга эга бўлишади. Бунга имконият бор. Бундай имкониятнинг бир томонидан қувонсак, иккинчи томони бизни ўйлантириб қўяди. Телевизор ва бошқа нарса орқали ёмон маълумотлар олишдан сақланиш керак. Болаларга эшитаётган маълумотлари, кўраётган нарсаларини шундайлигича қабул қилмай, уни Худонинг Каломига тўғри келиш-келмаслигини солиштириб, фақат маъқул маълумотларни олишга ўргатиш лозим.

Болалар буни ўрганишлари учун эса аввал ота-она фарзанд билан бирга ўтириб, машқ қилиши керак. Бу билимни фақат телевизор-радио ёки бошқа техник воситалар орқали оладиган ахборотга эмас, атрофдагилар, дўстлар, қариндошлар орқали оладиган маълумотларга ҳам ишлатиш керак. Сизга бу борада омад тилан суҳбатимизни якунлайман. ОМОН бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top