2:55

Руҳий ғалаба 204

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан руҳий жанг ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Шайтоннинг олий мақсади — инсонларни кучли яралаш, токи улар самога Худонинг олдига бориша олмасин. Энди савол туғилади: шайтон қандай қилиб ўзининг ғаразли режасини амалга оширади?

Биринчи қиладиган иши, у одамларни ўзларининг қилаётган савоб ишлари орқали Самога, яъни жаннатга боришларига ишонтиради. Раббимиз Исо Масиҳ айнан шу масала бўйича Луқо китобининг 18 боби 10 оятидан 13 оятигача бўлган жойда айтган эди. Келинг азиз биродарлар, ушбу оятни биргаликда ўқиб кўрамиз: “Бир фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар. Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман.

Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушур учун ажратаман. Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! — дебди. Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади”. Албатта бу жойда фарзийни мағрурлигини кўришимиз мумкин. Унинг мағрурлиги шунда эдики, у ўзича: “Мен яхши одамман, бировга ёмонлигим йўқ, ман ҳаётим давомида фақат яхшилик қиламан”, деб мақтанган эди.

Ундан фарқли ўлароқ, солиқчи ўзининг гуноҳкорлигини тан олиб, Худодан кечирим олиш пайида бўлган. Луқо 18 бобининг 14 оятида шундай ёзилади: “…Бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади”. Албатта ўзини Худога лойиқман, деб ўйлаган ҳеч ким Худованднинг талабларига жавоб бера олмайди. Аксинча, мени ўзинга лойиқ қилгин, деб илтижо қилганларнинг барини Худованд кечиради. Шайтон доимо инсонларга ёлғон гапиради ва шу ёлғон орқали инсонларни Худодан узоқлаштиради. Азиз биродарлар, шайтон сизни алдашига йўл қўйманг. Азизлар, доимо камтарин бўлишга интилинглар. Шу билан бирга доимо ўзингизни Худога муносиб бўлишингизни Отамиздан илтижо қилинг. Чунки фақат Худованд инсонларни қаерда бўлишини белгилайди.

Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимининг манзили: www.najot.com яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top