3:28

Руҳий ғалаба 289

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, мен яна сиз биродарларим билан радиомиз қаршисида ғойибона бўлсада дийдор учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, фаришталарнинг асосий хизмати — Худовандни улуғлашдир, деб айтган эдик. Ёдингизда булса, фаришталар бир сўзни, яъни уч карра “Муқаддас, муқаддас, муқаддас” деб такрорлаган эдилар. Бу сўзнинг маъноси “Худонинг комил муқаддаслигини тан олиш” деган маънони билдиради.

Улар Худонинг муқаддаслигини худди шу тарзда улуғлайдилар. Шунингдек, серафималарнинг бундай эътирофи инсоннинг Худо ҳузурига боришдан ва Унга хизмат қилишдан олдин ҳар қандай гуноҳдан покланиши лозимлигини билдиради. Бугунги дастуримизда биз фаришталарнинг Худога, Ҳазрати Исога, имонлиларга қиладиган хизмати ва ниҳоят, уларнинг нажот топмаган одамларга қиладиган хизмати ёки муносабати ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эдик.

Биринчиси Худо учун хизмат. Карублар Худонинг муқаддаслигини ҳимоя қилган ҳолда Унга хизмат қиладилар. Серафималар эса Худонинг муқаддаслигида бўла туриб, Унинг тахти атрофини ўраб турадилар. Иккинчиси Ҳазрати Исо учун хизмат. Фаришталар Раббимиз Исонинг туғилишидан аввалги даврдан бошлаб, то Унинг Иккинчи келишигача бўлган муҳим хизматни бажарадилар. Бу ҳам ўз навбатида Унинг Қодир Худо эканлигини тасдиқлайди. Шунинг учун, фаришталар Худонинг тахтини ўраб туриш билан бир қаторда, Раббимиз Исо Масиҳга ҳам хизмат қиладилар. Ҳазрати Исонинг туғилиши, қайта тирилиши ва самога кўтарилишига боғлиқ воқеаларда фаришталар муҳим роль ўйнаганлар.

Уларнинг қилган ишлари қуйидагилардан иборат бўлган: фаришталар Яҳё пайғамбарнинг туғилиши ҳақида унинг отаси Закариёга олдиндан башорат қилиб айтганлар эдилар. Яхё пайғамбарнинг кимлигини барчамиз яхши биламиз. Яҳё пайғамбар Ҳазрати Исонинг холаваччаси бўлиб, Исодан олти ой аввал туғилган эди. Фаришталар Ҳазрати Исонинг туғилиши ҳақида башорат қилганлар. Жаброил фаришта Марямга кўринади ва Марямнинг ўғли “Худойи Таолонинг Ўғли” деб ном олиб, отаси Довуднинг тахтида абадий ҳукмронлик қилишини унга тушунтириб беради.

Фаришталар Ҳазрати Исони гўдаклик пайтларида ҳимоя қилганлар. Фаришта Ҳироднинг ёвуз ниятидан хабар бериб, Юсуфни огоҳлантиради ва Ҳирод ўлгунга қадар, Мисрга қочиш кераклигини айтади. Хавф-хатар ўтиб, Исроилга қайтиш пайти келганда ҳам, фаришта Юсуфга хабар берган эди. Нажоткор туғилишидан олдин фаришталар Марямга уйланиши кераклигини айтиб, Юсуфга маслаҳат берадилар. Демак, фаришталар биз имонли инсонлар учун ҳам хизматда бўлар экан. Шу билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди.Азиз биродарлар бизнинг электрон почтамиз манзили ёдингизда бўлса керак: dilkash@najot.com Ушбу манзилимизга ўз фикрларингиз битилган мактубларингизни юборишингиз мумкин. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top