4:12

Ўз мухтожлигингизни аниқ айтинг 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Сизлар билан яна сухбатлашиб турганимдан хурсандман. Биз бугун хам ўтган сафарги сухбатимизни давом эттирамиз. Бироқ давом эттиришдан олдин Сулаймон пайғамбарнинг Хикматлар китобида ёзилган бир нечта оятларни эътиборингизга хавола қилмоқчиман. «Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг бахоси гавхардан хам баланд. Эри унга юракдан ишонади, хеч нарсага мухтож бўлмайди. У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади. Жун ва сурп топади, хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди. Савдо кемалари каби узоқдан ноини келтиради. Қоронғуда ўрнидан туриб, уй ахлини овқатлантиради. Хизматкорларига топшириқ беради. Ўйлаб дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади. Белини махкам боғлаб, қўлларига қувват беради. Қилган ишининг рохатини кўради, тунлари хам чироғи ўчмайди. Қўлини чархга қўяди, бармоқлари дукни тутади. Камбағалларга қўлини узатади, мухтожликларга рахм қилади. Уй ахли учун қиш-қировдан қўрқмайди, чунки улар хаммаси қалин кийинтирилган. Ўзи учун сўзана тикади, либоси хам кимхоб ва шойидандир. Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шахар дарвозаларида танилган. Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради. Либоси – қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади. Донолик билан сўзлайди, мехр билан насихат қилади. Уй ахлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди. Болалари туриб дуо қилади, эри хам мақтайди. “ФАросатли аёллар кўп, аммо сен хаммасидан аълосан”. Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади. Мехнатининг мевасини кўрсин, ишлари дарвозаларда уни шарафласин.!” Бу оятларни диққат билан тингладингизми? Улар сиз хақингизда ёзилган. Ха, айнан сиз хақингизда. Биз эримиз билан муносабат қилар эканмиз, энг аввало оиламизнинг тинчлиги, хотиржамлиги ва тўкислигини ўйлаймиз. Орангизда ўз оиласини, болаларини эрини ўйламайдиган аёл борми? Йўқ! Шундай экан хеч иккиланмай бу оятлар айнан сиз хақингизда деб айта оламан. Биз оиламизнинг тўкислиги хақида ўйлар эканмиз, унинг тўкис бўлиши учун эримиздан ўша мухтожликларни қондиришини сўраймиз. Биз юқорида ва аввалги сухбатимизда айтган аниқ ва қатъийлик билан сўраш усули нафақат эр — хотин муносабатларида балки бошқа муносабатларда хам асқотар экан. Бу хақида бир психологнинг сўзларига эътиборимизни қаратсак: «Одатда кишилар менга бирор нарсани ишончсизлик ва ланжлик билан илтимос қилсалар, менинг хам шу илтимосга эътибор қилмайман. Масалан улар шундай дейишади: «Мен сиз билан бир нарса хақида сухбатлашсам дегандим, аммо мен учун вақтингизни кетказишингизга хижолат бўлиб турибман.” Бундай сухбатдан кейин мен у айтмоқчи бўлган нарса иккинчи даражали деган хулосага келаман. Кейин эса унинг муаммосини хал қилишга вақтим йўқ. Мен жуда бандман, деган фикр хаёлимга келади. Аммо бирор киши менга қўнғироқ қилиб, қатъийлик ва иштиёқ билан: “Менда жиддий муаммо пайдо бўлиб қолди. Бу муаммога хозироқ жавоб топмасам бўлмайди. Бу муаммони ечишимга фақат сиз ёрдам бера оласиз. Менга бир оз вақт ажрата оласизми? Бу жуда мухим”, дейишса, жон деб бундай одамларга ёрдам бераман. Чунки уларнинг ўзи олдиларида турган муаммога қаъийлик билан ёндашишяпти.” Психологнинг сўзларидан фақат эрларимизга муносабатда эмас, иш юзасидан бўладиган сухбатларда хам бундай усулни ишлатиш мумкинлигини ўрганишимиз мумкин. Аёллар эрлардан кўра оиладаги камчиликлар ва кичик муаммоларни тезроқ пайқай оладилар. Эрлар эса кўпроқ ўз ишлари билан овора бўладилар. Шунинг учун хам оиладаги мухтожликлар, камчиликлар, муаммолар хақида аёл киши эрига эслатиб туриши керак. Сиз оиладаги мухтожликлар ёки ўзингизга керакли нарсаларни эрингизга айтишдан олдин унинг кайфиятини хам эътиборга олишингиз керак. Унинг кайфияти яхши бўлганда ва тўғри вақтда айтсангиз, керакли натижага эришасиз. Хеч қачон эътиборсизлиги учун уни танқид қилманг. Асосийси хафа бўлманг. Азизлар бу холатда қандай йўл тутишни ўзингиз хам яхши биласиз деб ўйлайман. Кейинги сухбатимизда эрга бирор мухтожликни аниқ ва қатъий айтишдан олдин нималарга эътибор қилиш кераклиги хақида сухбатлашамиз. Хозир эса Мен Лола сизга чуқур хотиржамлик ва қаноат тилаб хайрлашаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top