3:19

Болалар нима учун тунда ухламайди

MP3

Ассалому алайкум қадрдон. Ота-оналар кичкина фарзандларининг тунда ухламаслигидан хавотирга тушишади. Болаларни тарбиялаш борасида узилмас ва “нормал” тунги уйқу муҳим масалага айланган. Албатта, баъзиларга бу борада омад кулиб боққан, уларнинг фарзанди туни билан худди катталардек ухлайди, бироқ кўпчилик ота-оналар учун бундай вазият эришиб бўлмас орзу ҳисобланади. Болалар нима учун тунда уйғонишади. Чунки табиат томонидан шундай яратилган. Профессор-педиатр Питер Флеминг болалар туни бўйи ухлашлари кераклиги тўғрисидаги фикр XX асрдагина пайдо бўлганини айтиб ўтган. Аслида деярли барча болалар тунда уйғонишади ва бу нормал ҳолат ҳисобланади. “Чақалоқларимиз табиат томонидан жуда кўп ухламайдиган қилиб яратилган. Уларнинг жуда кўп ухлашлари яхши эмас.

Яхши ухлайдиган чақалоқ, албатта, соғлом боладир деган исботнинг ўзи мавжуд эмас”, — дейди у. Яна шуни ҳам айтади: “Буни кўпчилик ота-оналар эшитишни исташмайди”. Аслида ҳеч ким, ҳатто катталар ҳам тунда ухлашмайди. Нотр-Дам университети психологи Дарсия Нарваэз саккиз соатли узилмас уйқу бу – миф деб айтади. Инсонлар туни бўйи уйғонмай ухлайман, деб ҳисоблашади, аслида эса ундай эмас. “Одамлар камдан-кам туни бўйи ухлайдилар. Бош мия шундай яратилганки, биз бу ҳақида унутиб юборамиз. Инсоният тарихига назар солинг: нима учун XX асрда электр ихтиро қилингунига қадар одамлар тез-тез тунда ишлаганлар? Инсонлар табиат томонидан бир суткада бир неча қисқа муддатлар давомида ухлайдиган қилиб яратилган. Агар ҳали ҳам ўрмонларда яшаётган бўлганимизда бундай ухлаш биз учун хавфсиз бўлар эди.

Овчи ва йиғувчилар цивилизация пайдо бўлгунига қадар суткада бир неча марта икки соатдан ухлашган” – дейди у. Инсон болалари ҳайвонларга қараганда ота-оналари билан кўпроқ алоқада бўлишлари керак. Улар учун энг муҳим нарса онасини ёнида ҳис этишдир. “Одамлар туғилганидан сўнг ривожланиш бўйича бошқа сут эмизувчилардан 9-18 ойга ортда қолади”, — дейди Нарваэз. – Бошқа  жонзотлар аллақачон мустақил равишда овқатланиш ва юришни бошлайди, бизнинг болалар эса деярли ҳаракатсиз ҳомилага ўхшаб кўринади. Сиз фарзандингиз туғилиши билан хотиржам бўлишини истайсиз, бироқ унинг бош мияси сизники билан солиштирганда бор-йўғи 25 фоизга ривожланган. У ўз ҳис-туйғуларини бошқара олмайди ва доимий равишда ғамхўрлик ва эътиборга эҳтиёж сезади. Тунда тез-тез уйғонадиган болалар одатда ақлий жиҳатдан анча юқори даражада ривожланган бўлади ва яхши психик соғломлик билан ажралиб туради.

Флеминг кўплаб тадқиқотлар чақалоқлигида хотиржам бўлмаганлар катта бўлганида юқори IQ билан ажралиб туришини тасдиқлаганини айтади. Нарваэз бунга шундай қўшимча қилади: бола чақалоқлигида уйқудаги ота-онасидан қанчалик кўп эътиборга эга бўлса, катта бўлганида психологик етук инсонга айланади. У ўзгаларни қўллаб-қувватлашга қодир бўлган, эзгу ишларни амалга оширувчи инсон бўлиши билан биргаликда, масъулиятли ва тартиб-интизомга амал қилувчи бўлади. Бир тадқиқот натижасига кўра, бошқаларга қараганда “ёмон” ухлаганлар катта ёшга етганида “хотиржам” ухлаганларга нисбатан депрессияга мойилроқ бўлишар экан. Болалардаги уйқу цикли катталарникига қараганда қисқа. Шунинг учун болаларнинг ўринда уёқдан-буёққа ағдарилиб, кейин уйғониб кетиши нормал ҳолат ҳисобланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top