2:52

Руҳий ғалаба 208

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали сизлар билан яна руҳий ғалаба ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттириш ниятидаман. Марҳамат, тингланг. Агар бутун тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қоронғулик кучлари Исроил халқини доимо ер юзидан қириб ташлашга ҳаракат қилганлигини кўрамиз. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Сабаблардан бири, Исроил халқи Худованд томонидан танланган халқ бўлиб, Худованд Иброҳим бобомиз орқали кўплаб аҳдларни тузган эди. Айнан шу аҳдларнинг амалга ошиши учун қоронғулик кучлари ўзига яраша қаршиликлар кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари Улуғ Ватан уруши даврларида ҳам Исроил халқи гетличилар томонидан оммавий қирғинликка дуч келишган. Бу қирғинлик шайтоннинг амалга оширган режаларидан бири эди холос. Ҳозирги кунда ҳам Исроил халқига ўзига яраша қаршиликлар бўлиб турибди. Ҳатто буюк таниқли инсонлар “Исроил халқини ер юзидан қириб ташлардим” деган гапларни ҳам айтишган.

Шайтон инсонлар орасида шунчалик кучли ишладики, бутун бошли халқни қириб ташлаш орзусида бўлган фикр пайдо бўлди. Азиз радио тингловчи биродарлар, мен ишонаман, Худованд Ўз халқини ҳимоя қилиш учун ожиз эмас. Келинг азиз биродарлар, Ваҳий китобидан 12 боб 4 ва 6 оятларни ўқиб кўрамиз: “У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бирини сидириб, ерга улоқтирди. Кейин аждаҳо туғаётган аёлнинг чақалоғини ютиб юбориш учун унинг олдида кутиб турди. Аёл ўғил туғди. Ўғлон Худонинг ҳузурига, Арши Аълога келтирилди, чунки у барча халқларни темир ҳасса билан боқиши керак. Аёл эса чўл томон, Худо махсус ҳозирлаган жойга қочиб кетди. У ерда у бир минг икки юз олтмиш кун боқилиши лозим.

Шайтоннинг яна бир нишони бу — шу халқдан чиққан масиҳий биродарларимиз.

Ваҳий китобининг 12 боби 10 оятида айтилади: “…Энди Худойимиз нажоткорлиги, қудрати, салтанати ҳамда Унинг Масиҳи ҳукмронлиги ўрнатилди. Энди биродарларимизнинг туҳматчиси, Худойимиз ҳузурида уларга кеча-кундуз туҳмат қилаётган иблис ташқарига отилди”. Шайтон айнан биродарларимизга қарши ҳужум қилади. Эътибор қилган бўлсангиз, дунёвий одам шундай ҳам унинг қуллиги остида бўлгани учунми, уларда деярли ҳеч қандай муаммолари йўқ. Шайтоннинг мақсади — имонлиларни биринчи бўлиб йўлдан қайтаришдир. Биз масиҳийлар эса асло танлаган йўлимиздан қайтмаймиз. Масихий бўлишнинг асосий мағзи хам айнан шунда деб айтишимиз мумкин.

Азиз биродарлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top