3:15

Руҳий ғалаба 48

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар Муқаддас Китобнинг Коринфликларга мактубини ўқиб кўрсак, Ҳанания ва Саффира ҳақида ёзилганлигини кўрамиз. Жумладан у ерда савдо ҳақида гап боради.

Ҳанания ва Саффира ўзларига тегишли бўлган мулкни сотганларидан кейин ҳаммасини Худованд учун беришга ваъда қилишган эди. Лекин улар савдодан тушган пулнинг бир қисмини яшириб қўйишди ва Муқаддас Руҳни шу орқали алдашди. Албатта улар ўзларига тегишлисини олишди.

Яъни иккиси ҳам ўлдилар. Мана шу нарсани жамоатдан берилган энг охирги жазо деб қабул қилишимиз мумкин. Улар учун энди орқага йўл йўқ эди. Энди бир савол пайдо бўлади. Улар иккиси ҳам имонда мустаҳкам бўлишганмиди? Албатта Муқаддас Китобда бу ҳақида аниқ бир жавоб йўқ. Лекин шайтон қандай қилиб уларнинг юрагига ёлғон гапириш кераклиги ҳақида ўз уруғини экиб қўйди?

Уларнинг шайтон билан алоқадорлик жойи бўлганмиди? Яна Муқаддас Китоб ушбу саволларимизга ҳа ёки йўқ деб жавоб бермайди. Лекин шайтон уларнинг юрагида бошқаларга нисбатан балки ҳасад қилишни эккандир, шундан кейин ушбу ҳасад ўзидан кейин бошқа гуноҳни бошлаб келгандир. Ёлғон гапириш бошқаларни алдашга ҳаракат қилиш истаги ва фикри уларда шундан пайдо бўлган бўлиши мумкин-ку.

Нима бўлганида ҳам улар иккиси ҳам шайтонга бўйсундилар, натижада Худованднинг жазосини тўлиқ олдилар. Кўпчилик шу ҳодисани бошқа масиҳийларга намуна сифатида кўрсатилган деб айтишади. Яъни улар шайтонинг хизматчилари бўлган ёки шайтон уларни ўз хизматида ишлатадиган инсонлар бўлишган деб айтишади.

Лекин яна Муқаддас Китоб ушбу фикрларни тасдиқлаш учун аниқ бир жавобни айтмайди. Лекин Худованднинг рухсати билан шайтон уларда ўзининг истагини бажарди. Ўйлайманки, агар улар мустаҳкам имонда бўлганларида, шайтон ҳеч қандай таъсир ўтқаза олмасди. Чунки мустаҳкам имондаги кишига шайтонинг фикрлари ўз таъсирини ўтқаза олмайди, деб мен ишонаман.

Худованд иккиюзламачи ва ўзларини Масиҳга тегишли деб ўйлайдиган кишиларни балки шундай жазоласа керак. Худованднинг ҳар биримиз учун ажойиб режалари мавжуд, вақт-соати келиб шу режаларни амалга оширганимизда чин юракдан ва Худованд учун қиляпман, деб хурсандчилик ила бажарайлик. Худованд гуноҳга чидаб туролмайди, чунки Унинг Ўзи Муқаддасдир.

Шунинг учун ҳам ибодатхоналар ҳозирги кунга қадар ҳалоллик ва муқаддаслик сақланиб келинмоқда. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Яна эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top