2:51

Худонинг сўзи 128

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи биродарларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали яна дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни муқаддас каломдаги бир оят билан бошламоқчиман. Ушбу оят иккинчи Коринфияликларга мактубининг 4 боби 10 оятида келтириб ўтилган: “Исонинг ҳаёти баданимизда намоён бўлиб турсин деб, Унинг ўлимини доим баданимизда олиб юрибмиз”. Азиз биродарлар, масиҳийлар бир-бирини биродарлар ёки опа-сингиллар деб аташининг ўзига яраша сабаблари мавжуд.

Уларнинг қарашлари ва қизиқишлари, ёки бўлмаса уларнинг бир хил мақсад бўйича яшашларининг бунга алоқаси йўқ, деб айтишимиз мумкин. Сабаби, ҳар бир масиҳий инсон ўз ҳаётига эгадир. Лекин барчамизни бирлаштириб турадиган бир сабаб бор. Ушбу сабабни биз сиз азизлар билан ҳозиргина юқорида келтириб ўтган оятимиз орқали билиб олдик. Яъни, Масиҳнинг ўлими барча масиҳийларни бир тан қила олади. Азизлар, бундан ташқари яна бир оятни келтириб ўтмоқчи эдим. Ушбу оят Юҳанно мактубининг 1 боби 12 ва 13 оятларида ёзиб қўйилган. Келинг, биргаликда ўқиб кўрамиз: “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. Улар на қондан, на тана хоҳишидан, балки Худодан туғилдилар”. Ҳа, азиз радио тингловчи биродарлар, бизни фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ бирлаштира олади.

Барча биродарликни ва масиҳийликдаги мақсадимизнинг боши — Раббимиз Исо Масиҳдир. Ҳурматли биродарлар, Раббимизга имон келтиришдан олдинги, яъни эски ҳаётингизни бир ёдга олиб кўринг. Эски ҳаётда кимларни таниган эдингиз? Балки танишларингиз кўп бўлгандир, лекин мен ишонч билан айта оламан, ҳозир дунёни истаган нўқтасига боринг, барча жойда биродарларимиз, ака-укаларимиз бор, керак бўлса, улар ҳар биримизни ўз фарзандидек қабул қилади. Қўлидан келгунча ёрдам беради.

Мен сизларга бир воқеани айтиб бермоқчи эдим. Менинг бир яқин дўстим Қўшма Штатларга иш учун кетадиган бўлди. Шунда мен ундан сўрадим: “Сени танишларнинг борми у ерда, кимни олдига борасан?” – деганимда, дўстим шундай жавоб берди:

“Танишларим йўқ, лекин самалётдан тушиб, тўғри бирон-бир ибодатхонага бораман ва у ердаги биродарларимдан ёрдам сўрайман”, деб айтган эди. Ҳақиқатдан ҳам у айтганидек қилди.

Азизлар, биродарларимиз кўп экан, Худованд уларнинг ҳар бири орқали ишлайди. Чунки Худонинг Ўзи севгидир. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top