MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз радио тингловчилар, азоб-уқубатлардан чекиниш бу яхшими ёки аксинча? Бугунги эшиттиришимиз орқали ушбу саволга жавоб беришга уриниб кўрамиз. Масиҳийлик тарихида шундай пайтлар бўлганки, жамоат аъзолари атайлаб ўзларини азоб-уқубатларга ташлашар эди. Албатта бунга ўзига яраша сабаблар бўлган. Шундай сабаблардан бири, шу даврларда кейнг тарқалган айрим ереслар эди. Улар шундай ўйлашар эдики, агар ўзларини турли қийноқ ва азобларга тутиб берсалар, руҳлари шунчалик тетик ва тоза бўлади, деб ўйлашар эди.

Шундай йўл тутиб, кўпгина масиҳийлар ўзларини Худога муносиб деб билар эдилар. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, атайлаб ўзини қийноқларга солиш ҳеч қандай яхшиликка олиб келмаса керак. Мазахистлар ҳам ўзлари учун турли оғриқ ва қийноқларни авзал кўришади. Мана шу айтганларимиздан маълум бўляптики, ўзини азоб-уқубатга солиш усули билан масиҳийлар ўзларни Худованд олдида оқламоқчи бўладилар. Аслида эса бундай эмас. Азиз радио тингловчи биродарлар, агар юқорида айтганларимиз билан кимдир рози бўладиган бўлса, унда инсонга Худованднинг кечирими асло керак бўлмай қоладику.

Чунки ўзининг гуноҳлари ювилиши учун бир марта ёки икки марта ўзини қийноқларга солиш кифоя бўлади. Қарабсизки, Худованднинг кўз ўнгида яна гуноҳсиз инсон пайдо бўлади. Албатта, ундай эмас. Инсон Худованднинг кечиримини олиш учун аввало шунга лойиқ бўлиши керак. Худованд эса Ўз ўрнида кечиримни бепул ва ҳар хил шартларсиз беради. Фақатгина: Худовандим, мен гуноҳкорман, мени кечиргин, деб айтишнинг ўзи етарли. Худованд доимо кечирим беришга қодир. Азоб-уқубатлардан қочиб, Худонинг олдига бориш энг тўғри йўл бўлади. Агар Мусонинг ҳаётига эътибор қилсак, у худди шундай йўл тутар эди.

Масиҳийларнинг ҳаётида турли муаммолар бўлиши муқаррар. Инсоннинг эса барчасига кучи етмаслиги аниқ. Худованд эса шунинг учун бизга керак. У бизнинг азобларимизга ҳам, хурсандчиликларимизга ҳам шерик бўлишни жуда истайди. Илгари масиҳийларни қандай азобларга дуч келганини ҳар биримиз яхши биламиз. Уларни оч қолган шерларни олдига ташлаб, шерларга гушт сифатида беришар эди. Шерлар эса ҳар бир масиҳийни тилка-пора қилиб ташларди. Худованд ҳозир шундай усуллар қўлланишига асло йўл қўймайди.

У доимо ҳар бир масиҳийни ҳимоя қилишга қодир. Масиҳдан юз ўгирдим деб айтиш, инсонни турли азоблардан қутқариб қолиши мумкин. Лекин энг муҳими, абадий ҳаётдан маҳрум бўлишчи? Абадий ҳаётдан ким қутқариб қолиши мумкин? Албатта, фақатгина Раббимиз Исо Масиҳ. Шунинг билан азиз радио тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга соғлиқ-саломатлик ва тинчлик тилайман. Шу билан бирга азизлар, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сизларга айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top