2:59

Муқаддас Калом 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Исонинг аҳамияти Уни билган одамларга ўз-ўзидан маълум бўлмаган.

Тана ва қон, яъни, инсоний фикр орқали ҳаворий Бутрус Исонинг Масиҳлигини, Унинг барҳаёт Худонинг Ўғли эканлигини таниб-билган эмас. Фақат Худо бу факт, маълумот, тафсилот, далилни очиб бериши мумкин.

Бу нарса ниҳоятда муҳимдир. Худонинг Каломи ва Муқаддас Руҳсиз ҳеч ким Масиҳни тушунишга қодир эмас. Ҳатто шогирдлар ҳам Ҳосил байрами пайтида Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келмагунча, Масиҳ келишининг мағзини англаб етишолмади.

Бошқача қилиб айтганда, тарихий факт, маълумот, тафсилот, далиллар ўз-ўзини талқин этмайди. Мисол учун, кўпгина дунёвий олимлар Иккинчи Жаҳон Урушининг сабаблари тўғрисида бар қанча тахминлар келтиришлари мумкин.

Лекин, инсон гуноҳининг бунчалар даҳшатли тасвирининг энг олий аҳамиятини бизга фақат Худо Каломигина очиб беради. Муқаддас Китобдаги тарихий воқеалар ўз-ўзини талқин қилмайди.

Улар биргаликда Худонинг Ўзи ва Унинг Шоҳлиги ҳақидаги босқичма-босқич очиладиган ваҳийни етказиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, босқичма-босқич очилган ваҳий дегани, Худо ҳамма нарсани бошиданоқ бирданига очиб бермасдан, босқичма-босқич очиб бериб, Исо Масиҳда тўлиқ ҳақиқат нури ёритилган.

Худонинг ваъдалари ва уларнинг бажо келиши бу ваҳийнинг марказидан жой олган. Агар Худо Исо ҳақидаги барча факт, маълумот, тафсилот, далилларни ва уларнинг маъносини икки минг йил олдин Иброҳимга очиб берганда қандай бўларди?

У ҳолда Худонинг ваҳийси Исонинг тарихга кириб келишидан олдин суқилиб кирган бўларди. Аммо, Исонинг сўзларидан бундай бўлмаганлигини англаб олиш мумкин Муқаддас Китобдаги далил ваҳий шу тарзда очиб берилган, деб талқин қилишимизга йўл қўймайди.

Иброҳимга унинг авлодлари ва Ханон ери ҳақида маълум бир нарсалар ваъда қилинганди. Унга айнан Исо ҳақида қандайдир тафсилотлар айтилганлиги тўғрисида ҳеч бир шама йўқ. Ваҳийни бундай тушуниш нотўғридир. Худо Иброҳимга бир қанча ваъдалар бериб, Эски Аҳд тарихининг кейинги босқичларида Ўз ваҳийсини очишда давом этди, деб олайлик.

Эски Аҳднинг охирги пайғамбари бўлган Малахи пайтига келиб Исо ҳақидаги барча тафсилотлар ва уларнинг маъноси очиб берилди, деб қарасак, қандай бўлади? Бу ҳолда ҳам, Исонинг тарихига нисбатан бу ноўрин бўлган бўларди, чунки бу ҳодисанинг ўзи содир бўлишидан олдин ваҳий бериб бўлинган бўларди. Азизлар, шунинг билан мавзумиз охирлаб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top