3:08

Болаларнинг ўсишига ёрдам 234

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Ҳурматли ота-оналар, бизда бир муҳим муаммо бор. Бугунги эшиттиришимиз орқали айнан шу муаммо тўғрисида сизлар билан суҳбатлашмоқчи эдим. Биз ота оналар ўз фарзандларимиз олдида, оиламизда ўзимизни қандай тутишимиз керак? Албатта барчамиз айтишимиз мумкин: яхши тутишимиз керак, деб. Лекин шу ўзимизни яхши тутишимиз қанчалик амалга ошяпти, ёки қанчалик қўлимиздан келяпти?

Албатта, баъзида эр хотин қандайдир мавзуда бир бири билан бахслашиб қолади. Бу дегани, улар болаларнинг кўз одида жанжал қиляпти дегани эмас. Лекин биз эркаклар аёлларга нисбатан анча қиззиққонмиз. Баъзида фақат ўзимизни ҳақ деб биламиз. Эр хотинни орасидаги бахслашув тезроқ ҳал бўлиши учун иккалови ҳам ўзларининг юрагидаги гапларини тўллиқ айтиб олишлари керак. Иложи борича бир бирини ҳурмат қилиб, масалани ҳал қилиб олишлари керак. Менимча, бақир чақир орқали ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Эришиш мумкин, фақатгина болаларга ёмон томонимизни кўрсатишга ва уларга ҳам келажакда ўзларини худди шундай тутишни ўргатишга эришиш мумкин.

Бундай деб айтишимга баъзи бир сабаблар бор. Масалан, мен ўзим болалигимда ота онамнинг бир бирга бўлган муносабатларини жуда яхши эслайман. Уларнинг муносабатлари жуда ёмон бўлган, деб айтолмайман. Чунки уларнинг орасида жанжал камдан кам бўлар эди. Айтмоқчиманки, отамдаги ҳамма нарсаларни мен ўз кўзим билан кўрганман. Шунда ўзимча ўйлар эдим: агар катта бўлиб оилали бўлсам, ҳеч қачон оиламга шундай муносабат қилмайман, деб. Мен дунёдаги энг яхши ота бўлишим керак, деб ўзимга ваъда берганман. Биласизми азиз тингловчи, ҳозир ҳам шунга ҳаракат қиламан. Лекин баъзида жаҳлим чиқса, албатта отамнинг қилиқлари бирма бир кўз олдимдан ўтади ва унинг қилганларини мен ҳам такрорлагим келади.

Албатта, отам Исо Масиҳни билмас эди. Мен эса Раббимиз Исо Масиҳ билан бирга яшаяпман. Бизнинг фарқимиз шунда. Исо Масиҳ доимо менга куч беради. Азиз биродарлар, биз катталар ота онамизнинг қилган ишлари, гуноҳлари учун Худованддан кечирим сўрашимиз керак. Ота онамиз учун Худованд олдида тавба қилиб, улардаги ёмон одатлар бизга ўтмаслиги учун тўсиқлар қўйишимиз керак. Иложи борича болаларимиз олдида жанжал қилмасликка ҳаракат қилайлик. Болаларимиз бизнинг ажойиб ҳаётимизни кўриб, улар ҳам Худовандга муносиб ҳаёт кечирсинлар.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ушбу манзилга ўзларингизни фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top