2:59

Болаларнинг ўсишига ёрдам 180

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Бизнинг халқимиз азалдан болажон халқ бўлиб, доимо ўз болаларига эътиборли бўлиб келишган. Мана шу эътиборни янада кучайтирсак, мақсадга мувофиқ бўларди, деб ўйлайман.

Азиз биродарлар, фарзандларимиз биз ота оналарга Худовандимиз томонидан берилган ажойиб мукофотдир. Албатта, кимдир туғилган кунидами ёки бирон бир байрамдами ўзи севган совғасини олса, жуда хурсанд бўлиши аниқ.

Ёки бўлмаса, қимматроқ совғага эга бўлсак, албатта, ўзимизнинг луғатимиздаги бор сўзларимизни ишлатиб, уларга раҳмат айтишга ҳаракат қиламиз. Энди фарзандларимиз масаласига келсак.

Биз юқорида айтиб ўтдикки, Худованд болаларимизни бизга совға қилиб берди. Бундай совға учун Унга қанчалик раҳмат айтсак ҳам оз бўлса керак. Забур китобининг 126 боби 3 оятида Сулаймон шоҳ шундай гапларни айтади:

“Фарзандлар Худованд берган мукофотдир”.

Кўпинча шуни гувоҳи бўламизки, кўча куйларда болалар ота онанинг қаровисиз ўзларича юришади. Энг ачинарлиси эса шундаки, кўпгина болалар ҳали ёш бўлишига қарамай, анчагина гуноҳ ишларни ҳам қилиб улгуришган.

Айтайлик, кимдир сизга кўпдан бери орзу қилиб юрган машинангизни бепул совға қилиб берди. Аминманки, сиз уни қадрлашга, ҳар куни ювиб, артиб тозалашга ҳаракат қиласиз. Керак бўлса, ўз вақтида мойларини алмаштириб, яхшироқ бензин қўйишга ҳаракат қиласиз. Автосервизга бориб, турли камчиликларини тузатишга ҳаракат қиласиз.

Албатта, бу яхши одат, чунки сиз кимнингдир сизга ишониб берган совғасини қадрига етаяпсиз. Болаларимиз билан ҳам худди шундай муносабат қилсак, янада мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Уларни ўз вақтида тарбияси билан шуғулланиб туриш ва болалик чоғларида муҳтож бўлган барча нарсалар билан таъминлаш ҳар бир ота онанинг олдидаги вазифасидир. Ҳурматли ота оналар, келинг, барчамиз ўз фарзандларимиз учун, қолаверса уларнинг дўстлари учун Худованд билан яшаш қандай ажойиб эканлиги ҳақида гпириб берайлик.

Ўзимиз учун эса Худованддан донолик сўраб, болаларимизнинг келажагини марҳаматлашини ибодатларимизда Худовандга айтайлик. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман, марҳамат, ёзиб олинг: www.najot.com Азиз биродар, ота оналар, яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top