3:11

Болаларнинг ўсишига ёрдам 236

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз ота оналар, болаларимиз доимо ростгўй бўлишини истасак, ўзимиз ҳам шундай ота ва она бўлишимиз керак. Агар ўзимизда ҳақиқат бўлмаса, қандай қилиб ўзимизда бўлмаган нарсани боламиздан талаб қилишимиз ммкин? Ҳатто болалар биргаликда ўйин ўйнашаётганларида ҳам ростгўй бўлишлари керак. Кўпинча болаларнинг ўйинига эътибор берсак, улар ўйинда ютиб чиқишлари учун бир бирларини алдашга ҳаракат қилишади.

Ҳар қандай ёлғон эса бу гуноҳ. Ҳурматли биродарлар, болаларга доимо ростгўй бўлишни ўргатиш биз катталарга боғлиқ. Баъзида кичкина ёлғон ишлатиб катта ютуқларга эришиш мумкин. Аслида эса ёлғон туфайли шу ютуққа эга бўламиз. Демак, кимнингдир ютуғини ўғирлаган бўлиб чиқяпти. Чунки кимдир ўз кучи билан шу ўйинда ютиши мумкин эди. Албатта, ҳақиқат билан ютиб олиш бу адолатли ютуқ. Худованд шундай инсонларни доимо қўллаб қувватлайди. Худованд ёлғонни ёқтирмайди. Ҳатто қизиқарли ва ҳазил ўйинларда ҳам иложи борича ростгўй бўлишга уриниш керак.

Шайтон турли усуллар билан боланинг юрагига ёлғон гапириш уруғини экиб қўйиши мумкин. Ҳозир болалар учун мулжалланган ажойиб қизиқарли ўйинлар минглаб топилади. Болангизга турли ўйинлар сотиб олганингиза ёки ўргатганингизда, албатта йўриқнома билан танишиб чиқиш лозим. Агарда ушбу ўйинда ёлғон яшиқ гаплар ёки гуноҳга етакловчи қонун қоидалари бўлса, яхшиси бундай ўйинлардан воз кечган маъқул. Муқаддас китобда айтилганки, агар кимдир кичкина ишда ҳам содиқ бўлса, катта ишларда ҳам содиқ бўла олади. Ўйинлар орқали кимнидир алдаб ютиб олиш ва хурсандчиликка эришиш, инсонни келажакда ҳаётида ҳам шундай йўл тутишга мажбур қилади.

Келинг азиз биродарлар, Луқо китобидан 16 боби 10 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Кичик ишда садоқатли бўлган, буюк ишда ҳам садоқатлидир”. Азиз ота оналар, ўз фарзандларимизни доимо ростгўй бўлишга чақирайлик. Ҳатто кичкина ишларда ҳам ростгўйлик жуда муҳим. Агар улар ёшлигидан ростгўйликни ўрганиб ўсиб борсалар, келажакда албатта турли масалаларни ҳақиқат билан енгиб ўтадилар. Ҳаётда бошқалар сизга ишонч ҳосил қилиб ростгўйлигингизга шубҳа қилмаса, демак, сиз Худонинг ҳақиқатини ҳам биласиз.Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, бизнинг қувноқ радиомиздан узоқлашманг. “Дилкаш” радиоси доимо ҳамрохингиз бўлсин деб, сиз азизлар билан хайрлашаман. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top