Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. “Дилкаш” радиомизга ҳуш келибсиз. Азизлар, сиз билан эфир орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик уй жамоатлари кундан-кунга кўпайиб, униб ўсиб бормоқда. Шундай барака ва марҳамат учун Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Лекин бу дегани, энди бемалол қўлларимизни тушуриб, эркин нафас олса бўлади дегани эмас.
Азизлар, ҳали ҳам жуда кўп инсонлар, қолаверса айнан бизнинг мамлакатимизда яшаб турган дўстларимиз Хушхабардан бебаҳра қолмоқдалар. Худованд ҳар бир масиҳий биродарни ана шундай ажойиб хизматда ўзини кўрсатишини хоҳлайди. Шундай экан келинг, биз ҳам қўлимиздан келганича Худога хизмат қилайлик. Чунки ҳар бир масиҳий ўз ватани учун, уни гуллаб-яшнаши учун хизмат қилиши керак. Албатта Худованд ҳар бир масиҳий учун ўзига яраша хизмат берган ва шу хизматимиз Худованд учун жуда қадрли ҳисобланади.
Азизлар, мен бугунги эшиттиришимиз учун ажойиб бир хизмат ҳақида айтиб ўтмоқчи эдим. Масалан, кимдир идорада ўтириб турли таржималар, режалар ва проектлар бўйича хизмат олиб боради. Бу ажойиб хизмат ва жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Лекин шу биродаримиз ҳам муҳтож бўлган инсонларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Энди қандай қилиб деган савол пайдо бўлади. Мана шу савол кўп нарсани ҳал қилувчи саволдир. Азизлар, мен шахсан шундай ўйлайман. Ҳар бир масиҳий инсон, у қандай хизмат олиб боришидан қаътий назар, хушхабарчи бўлмоғи керак. Ахир ҳар биримиз хоҳлаймиз дунёда масиҳий инсонларнинг кўпроқ бўлишини.
Азизлар, бизнинг хизматимиз қанчалик оғир ва маъсулиятли бўлмасин, муҳтож инсонлар учун хизмат қилиш ва уларга Хушхабар етқазиш энг биринчи ўринда бўлиши керак. Азизлар, кимдир мени ушбу гапларимни маъқулламаслиги мумкин. Лекин ҳар томонлама чуқур ўйлаб кўрсак, Хушхабар гапириш қанчалик зарур эканлигини тушуниб етамиз. Шахсан мен ўзим ҳам бир пайтлар идорада ўтириб муҳим хизматларни олиб борар эдим. Шу ҳолат уч йилдан кўпроқ вақтни талаб этганди.
Кунларнинг бирида Худованд мени юрагимга Хушхабар айтиш кераклигини гапирди. Худога шукур, ҳозирги кунда идорадаги ишлар ҳам, Хушхабар айтиш ҳам ўз йўлига тушиб кетди. Хушхабар гапириш- ҳар биримизнинг энг асосий хизматимиз бўлиб қолиши керак. Ўйлайманки, масиҳий инсон турли қирраларга эга бўлиши керак. Шу қирраларимизнинг энг ўткири ва энг учлиси ҳамда энг кескири эса Хушхабар гапириш бўлсин. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Эшиттиришимиз сўнгида мен сиз азиз биродарларимизга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчиман эдим: dilkash@najot.com мактубларингизни ушбу электрон манзилимизга юборасиз деган умиддамиз.Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.