3:22

Уй гуруҳлари 100

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи биродарлар, Худога шукур, ҳозирги кунда Хушхабар мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагига етиб бормоқда. Бундай ажойиб хизматнинг амалга ошишида ҳар бир биродарнинг ўзига хос улуши бор, деб айта оламан. Масалан, шаҳардаги бирор бир гуруҳга мамлакатимизнинг чекка бир қишлоғидан ёки туманидан кимдир келиб тавба қилади, ва вақт ўтиши билан шу биродар ўзининг яшаш жойига қайтиб кетади.

Шундай биродарлар билан қандай қилиб алоқани узмасдан ушлаб туришимиз мумкин? Бунинг ўзига хос усуллари ҳам бор, деб айтишимиз мумкин. Бугунги эшиттиришимиз орқали мен сизларга айнан шу усуллар ҳақида айтиб ўтмоқчи эдим. Аввалом бор қишлоқ ва тумандаги биродарлар, қолаверса шаҳардаги биродарлар бир-бирларини руҳлантириб туришлари учун белгиланган вақтда бир- бирлари билан тез-тез учрашиб туришлари керак. Тез-тез деганимизда бир ойда бир марта ёки имконият бўлса, ундан ҳам кўпроқ икки марта учрашиб турганлари маъқул бўлади.

Бундан ташқари ҳамма бўлмаса ҳам, гуруҳ аъзолари ҳар сафар учрашув қилганларида бошқа биродарлар билан навбати билан учрашиб турганлари маъқул. Сабаби, узоқдаги биродарлар шу орқали оз бўлса-да ўзларини ёлғиз ёки “фақат мен экан-да ёлғиз масиҳий” деган фикрга боришмайди. Бундан ташқари асосий учрашувлар конференция ёки семинарлар асосан шаҳарда бўлиб ўтади. Шундай экан, чекка жойдаги биродарларни ҳам таклиф қилиш асло ёдимиздан чиқмаслиги керак. Шуни яхши тушунишимиз керакки, доимо биринчи ташкил топган гуруҳ кейинги ташкил топган гуруҳ учун жавобгар ҳисобланади. Доимо биринчи гуруҳ она гуруҳлардан ҳисобланади. Она эса доимо ўз боласи ҳақида ғамхўрлик қилади.

Худонинг олдида иккинчи гуруҳ учун қандай жавобгарликлар бор? Биринчидан, доимо иккинчи гуруҳ ва унинг аъзолари учун ибодатда бўлишимиз керак. Иккинчидан эса, байрам пайтлари ва умумий йиғилишларга уларни ҳам таклиф қилиш. Тез-тез уларнинг ҳолидан хабар олиб, руҳлантириб туриш ҳам бизларнинг бир-биримиз олдидаги вазифаларимиздан бири саналади. Ҳурматли биродарлар, агарда шароит йўл қўйса, тез-тез меҳмонга бориб туришимиз керак. Албатта бу ҳам қайсидир маънода бир-биримиз учун катта далда бўлади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шуни ёдимиздан чиқармайлик: биз қаерда ва қайси шароитда Худога хизмат қилсак ҳам, охиригача бир оила бўлиб қолишимиз лозим.

“Мен бу гуруҳга тегишли эмасман, ўзларни чўпони бор, муаммосини ўзлари ҳал қилсин” деган нотўғри тушунча бизга ёд бўлиши керак. Худованд Ўзининг ягона Ўғлини ҳар биримиз учун қурбон қилди. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизлар учун ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top