Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азиз биродарлар, Муқаддас китоб бу – Эски ва Янги Аҳдни тўлиқ, шунингдек, ягона Худонинг ҳикоясини тушунтириб берувчи тенги йўқ каломдир. Шу ҳикояда Худонинг режасида Ўз халқини Исо Масиҳ орқали қутқариши лозимлиги аниқ кўрсатиб ўтилади.
Албатта, каломдаги айтилган барча ҳикояларни тушуниб олишимиз учун сабр тоқат ва катта бир тушунча керак бўлади. Азизлар, агарда Худованддан Ўз каломини тўлиқ очиб беришини ибодат орқали сўраб илтижо қилсак, ва каломни ўқишни бошласак, ўйлайманки, Худованд барча муҳтожликларимизни юз фоиз қондиришга қодир. Каломда ҳар бир инсон нажотга муҳтожлиги ҳақида ажойиб муҳим воқеалар келтирилган. Албатта булар бежиз эмас. Кимда-ким аллақачон ушбу нажотга эришган бўлса, энди шу биродарлиримизнинг олдида ундан ҳам муҳимроқ вазифа бор, деб айтишимиз мумкин.
Ушбу вазифа шундан иборатки, каломда битилган нажот ҳақида бошқаларга ҳам гапиришимиз керак. Ҳар биримизга аниқ тушунарли, Раббимиз Исо Масиҳ бутун тарихни марказидир. Мукаддас Китоб, яьни Библия – Худо ер юзи тарихида нималар қилгани ҳақида сўз юритувчи асосий китобдир. Бу китоб Худонинг сифатлари ҳақидаги оддий сўзлардан эмас, балки Худонинг кимлиги ва У билан муносабатда бизнинг кимлигимиз ҳақида ўрганишимиз мумкин булган сўзлардан иборат. Унда Худо ҳақида нафақат теологик ҳақиқатлар, Худонинг кимлигини биз Унинг қилган ишлари орқалигина билишимиз мумкин.
Буни Мукаддас Битикларни ўқиган пайтимизда унутмаслигимиз керак. Мукаддас китоб 1500 йил мобайнида Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирилган қирқдан ортиқ муаллифлар томонидан ёзилганлигини ҳар биримиз яхши биламиз. Бу муаллифлар ичида шоҳлар, давлатнинг олий арбоблари, деҳқонлар, дин арбоблари, харбийлар, бош вазир ва балиқчилар ҳам иштирок этишган. Каломда ёзилган бошқа барча одамлар эса Унинг режаларини амалга оширишда хизмат қилган кишилардир.
Мукаддас китоб эрамизнинг 70-чи йилларига келиб, тўлиқ ҳолатга келган ва битта китоб ҳолида ўрганилган.
Эрамизнинг 3-чи асрга келиб, Ориген томонидан Эски ва Янги Аҳдга бўлинган. Мукаддас китобни битта китоб ҳолида ўрганиш жуда муҳимдир. Чунки Эски ва Янги Аҳд ҳар доим бир-бирига боғлик ҳамда бир-бирини тўлдириб туради. Бизнинг мақсадимиз, ҳар бир биродар Муқаддас каломни яхши ўрганиб олиб бошқаларга гапириб беришидир. Каломни тўлиқ ўргансак, шунда ҳар биримиз бошқаларга шу ҳикояни етқазиб бера оламиз. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамизга ўз фикрларингиз битилган мактубларингизни йўллашингиз мумкин. Манзилимиз: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр соғ-омон бўлинг, азиз биродарлар.