3:39

Муқаддас Руҳнинг иши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Имонли ва Худонинг фарзандлари сифатида бизга берилган энг қимматбаҳо нарса нима эканлигини биласизми? Жавоблар турлича бўлиши мумкин. Аммо энг тўғри жавоб бу – Муқаддас Руҳ. Нажотимизни Муқаддас Руҳсиз тасаввур қилиш қийин. Усиз нажотимиз мукаммал бўлмасди. Чунки У ҳаётимизни Худо истаганидек ўзгартиришга қодир. Биз ҳар куни қилган гуноҳларимиз учун қанчалик чин дилдан тавба қилмайлик, агар Муқаддас Руҳ ишламаса, ўзгара олмаймиз. Хўш, Муқаддас Руҳнинг ишлаётганини қаердан биламиз? Кимнингдир ҳаётини кузатиш осон, аммо келинг ўзимизнинг ичимизга қараб кўрамиз. Исо Масиҳ айтганидек, “Инсон қайтадан туғилмагунча, Осмон Шохлигини кўролмайди”. У “қайтадан туғилмагунча”, дейди. Қайтадан туғилиш бу Юқоридан туғилиш, руҳан янгиланиш деганидир. Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини ўзининг гуноҳлари учун тўлов, деб қабул қилган ва Исо Масиҳни ўзининг Нажоткори деб чин дилдан ишонган пайтингиздан бошлаб, Муқаддас Руҳ сизни бошқара бошлайди.

Narrator 2 Сиз энди янги одамсиз. Сизнинг Руҳингиз янгиланди, янги руҳий, Худованд истаган табиатга эга бўлдингиз. Энди гуноҳларингиз кечирилган. Энди имонли бўлганимиз учун, гуноҳ қилмаймизми, ёки қила олмаймизми? Униси ҳам эмас, буниси ҳам эмас. Инсоннинг руҳи, мақсади, табиати янгиланди, аммо у ҳамон эски тана ичида, дунёда яшашни давом эттираяпти. Энди шайтон ҳам унга аввалгидан кўра кўпроқ ҳужум қила бошлайди. Аммо энг аъло устунлигимиз бу, бизда Муқаддас Руҳнинг борлиги. Авваллари гуноҳни оддий, унчалик ёмон эмасдек кўрган бўлсак, энди Муқаддас Руҳнинг ёрдами билан унга нафрат кўзи билан қараймиз. Ҳатто ўзимиз ҳам гуноҳ қилганимизда, Муқаддас Руҳ тинчлик бермайди. “Бу виждондир”, дейсизми? Йўқ. Муқаддас Руҳнинг ҳукми бошқача бўлади. У гуноҳ қилганимизда бизни ҳукм қилади.

Narrator 1 Бизга бу гуноҳнинг нақадар жиддий эканлигини кўрсатади ва тавбага олиб келади. Бир марта чин дилдан, Муқаддас Руҳнинг бошқаруви билан бир гуноҳига тавба қилган инсон, иккинчи марта ўша гуноҳини қилмайди. Муқаддас Руҳ ҳаётимизда гуноҳ борлигини тан олдиради. Яъни, У сизга…Бу ҳақиқат эмасди, ёки сен шахват кўзи билан қарадинг, ёки ғирромлик қилдинг, дейди. Бошқача қилиб айтганда буларнинг ҳаммаси аниқ бир нарса. Муқаддас Руҳнинг кўрсатмаларида ҳеч қандай ноаниқ ёки мужмал нарса йўқ. У мақсад билан келган, Унинг энг асосий вазифаларидан бири бизга гуноҳ қилганимизни кўрсатиш. Бизга гуноҳ қилганимизни англатиб, бунинг учун жавобгар эканлигимизни тушунтириш. Қилган гуноҳимизни тан олиб, нафақат гуноҳкорлигимизни англаб етиш балки Худонинг олдида тавба қилишга ҳам ёрдам беради. Муқаддас Руҳ фақатгина гуноҳимизни кўрсатмайди, балки тан олдириб тавбага ҳам келтиради.

Narrator 2Келинг, сизга қисқагина қилиб бир нарсани айтай. У фақатгина гуноҳларимизни кўрсатиб, тавбага келтирмайди. У яна нима қилади, деб ўйлайсиз? Масалан, У бизни ҳушёр бўлишимизга ёрдам беради. Худо сиз қилган ишни маъқуллаганини ҳам билдиради. Сиз Худога итоат қилдингиз, сиз учун қийин бўлган тўғри қарорни қилдингиз ва Худо бундан мамнун бўлганини сезишингизни истайди. Муқаддас Руҳнинг яна бир иши Худонинг тасдиғини кўрсатиш. Яъни, У сизнинг руҳий кўзларингизни ва онгингизни очиб, Худонинг муносабатидан сизни боҳабар қилади. У сизга гуноҳингизни ёки итоатсизлигингизни кўрсатганида, бунга Худонинг муносабати қандайлигини ҳам очиб беради. У бизга шу тарзда гапиришдан хурсанд, бизни боҳабар қилишдан қувонади, шундай экан, Худо ҳаётимизда нималардан мамнун эканлигини сезиш учун тингланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top