3:14

Уй гуруҳлари 93

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари мавзусига бағишланган эшиттиришимиз яна эфирда. Марҳамат тингланг. Азиз биродарлар, нима учундир ҳозирги кунда бутун дунёдаги имонлилар жамоатлари кичик уй гуруҳлари ҳақида ва уларни ривожлантириш ҳақида кўп гапирмоқдалар? Албатта, буни ўзига яраша сабаблари бор. Биринчидан, кичик уй гуруҳлари йиғилиши давомида ҳар бир гуруҳ аъзоси қандайдир хизматда иштирок этиш имкони бор.

Кичик гуруҳларда эса ҳар бир биродар ўзларини фикрларини очиқ-ойдин баён этишлари мумкин. Албатта катта жамоатларда кимдир уялиши мумкин, шунинг учун ҳам фақатгина чўпон билан ёки бошқа асосий хизматчилар билан алоҳида суҳбатлашишларига тўғри келади. Кичик гуруҳларда биродарлар бир-бирларини яхши танигани учун, бир-бирларининг хизматлари ҳақида ҳам яхши тушунчага эга бўлишлари мумкин. Бундай тушунча эса барча биродарларни Худога хизмат қилишга ундайди. Гуруҳларнинг якдиллик билан олиб борадиган хизматлари эса гуруҳларни янада ривожлантира олади.

Агар бош чўпон ҳар бир гуруҳ аъзоларига ўзига яраша хизматларни бўлиб берса, ҳар бир гуруҳ аъзоси ситқидилдан бажаришга ҳаракат қилади. Азиз биродарлар, сизда бир савол туғилиши мумкин. Агар гуруҳларда шундай йўл тутилса, ўзаро рақобат бошланиб кетмайдими деган савол. Албатта рақобат бўлиши мумкин. Ўйлайманки, соғлом рақобатни кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Лекин биродарларнинг орасида рақобат бўлмаслиги керак. Шунинг учун ҳам ҳар бир кичик уй гуруҳларида асосий чўпон танлаб қўйилган.

Чўпонларнинг вазифаларидан бири ҳам айнан биродарларнинг орасида рақобатчиликка йўл қўймаслик. Агарда бош чўпон гуруҳларни бир оила аъзоларидек бошқара билса, ўйлайманки, ҳаммаси жойида бўлади. Биродарларнинг ўзаро муносабатлари ҳам талабга жавоб бериши керак. Шу билан бирга бошқа кичик уй гуруҳлари билан ҳам яхши муносабат ўрната билиш керак. Бизнинг мақсадимиз бир. Барчамиз Отамиз Худога чин юракдан астойдил хизмат қилишимиз керак. Худованд шундагина ҳар бир гуруҳни ва биродарларни янада марҳаматлайди.

Ҳурматли биродарлар, ҳозирги кунда кичик уй гуруҳлари кўплаб мамлакатларда анча ривожланиб боряпти. Масалан: Хитой, Туркия, Миср ва Американи бунга мисол қилиб олишимиз мумкин. Келинг азиз радио тингловчи биродарлар, биз ҳам мамлакатимизда кичик уй гуруҳларини ривожлантиришга ўз хиссамизни қўшайлик. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бизнинг электрон почтамиз манзили ёдингизда бўлса керак. Шундай бўлсада яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com мактубларингизни кутиб қоламиз. Яна радиомизнинг қувноқ тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top