3:30

Уй гуруҳлари 126

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Азизлар, сиз билан шундай эфир орқали бўлса-да дийдор учраша олганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Келинг, бугунги мавзуимизни бошласак. Етакчилик гуруҳлари учун 1 ва 2 Тимўтий ёки Титус китобларини ўйлаб кўринг. Эски Аҳд китоблари, яъни Ёшуа, Рут, 1Шамуил, Наҳамиё, Aмoс ва Юнус китоблари жуда машҳурдир. Айнан шу китоблар орқали хар бир етакчилар ўзлари учун керакли бўлган мухим маълумотларни олиши мумкин.

Сиз биронта қисқа китобдан, масалан, Юнус ёки Рут китобидан бошлашингиз мумкин, кейин эса узунроқ китобларга, масалан Ёшуа, ёки Наҳамиё китобларини ўқишингиз мумкин. Шахсият ёки Муқаддас Калом қаҳрамонларини ўрганиш ҳам жуда ажойиб. Ким Нуҳ пайғамбар ва сув тошқинини, Иброҳим пайғамбарнинг ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани, Ёшуа ва Ерихони, ёки Дониёрнинг шер қафасида бўлганлигини унута олар экан? Шахсларни ўрганиш билан бизлар Худонинг аёл-қизлар ва эркак кишилар ҳаётида қилган ишларини ўрганиб оламиз. Эски Аҳд бундай шахсларга бой.

Масалан, Ибтидо китобида Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва Юсуфнинг ҳаётлари келтирилган асосий қаҳрамонлардир. Ҳакамлар китоби, Дебураҳ, Жидион ва Самсон каби кишилар ҳаётини таърифлайди. 1 Шамуил китоби, Ҳанна, Элишай, Шамуил, Шоул ва Довуд каби кишилар ҳаётини тасвирлаб берган. Рут, Наҳамиё, Эстер ва Юнус китобларининг ўзи характерни таърифловчи китоблардир. Рўйхатлар шундай давом этавериши мумкин. Янги Аҳд ҳам кўп қизиқарли характерларни ўз ичига олади. Инжил китобларида Исонинг онаси Марям ёки унинг эри Юсуфнинг ҳаётини ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Марямнинг қариндоши Элизабет ва унинг эри Закариё ҳам ҳаётлари билан бизларга кўп нарсаларни ўргатишлари мумкин. Марям билан Марта ўрганиш учун жуда машҳур шахс ҳисобланадилар. Ҳаворийлар китоби асосан, Бутрус ва Павлуснинг ҳаётини диққат марказига олган. Лекин шу билан бирга сиз Стефан, Филипп ва ҳабашистонлик, Корнилий, Барнабо, Аполлос, Прискилла ва Акил каби кишиларни ҳам учратишингиз мумкин. Муқаддас Каломдаги шахслар ҳақида маълумотлар миқдори фарқ қилади. Баъзилари бир неча оятдан ташкил топган бўлиши мумкин.

Танланган қаҳрамон ҳақида Муқаддас Калом оятларини топа оласиз. Шунга қараб, сиз ўша шахс ҳаёти ҳақида қанчалик вақт ажратиб ўрганишингиз кераклигини белгилаб оласиз. Баъзи гуруҳлар мавзуларни ўрганишни афзал кўрадилар. Баъзилари эса асосий мавзулар гувоҳлик бериш, ибодат ва етаклаш бўлиши мумкин. Сиз яна Масиҳ интизомлари, никоҳ, етакчилик, турли хил маданиятли кишилар орасида хизмат ёки ижтимоий маъсулият каби мавзуларни ўз гуруҳларингизда ўрганишингиз мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясамоқчимиз. Шу ўринда ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сизларга слатиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top