3:34

Руҳий ғалаба 223

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинларида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тингланг. Имонли руҳан ўссин, ўзгарсин, янгилансин! Бунинг учун биз нима қилишимиз керак ва Худо нима қилиши керак? Чақалоқ туғилганда, ҳамма хурсанд бўлади. Чақалоқ ўзи учун ҳеч нарса қила олмайди. Лекин ҳеч ким чақалоқдан ҳеч нарса талаб қилмайди. Аксинча, чақалоқни парвариш қилиб, унга ҳамма нарса тайёрлаб беради. Лекин уч йилдан кейин бола юра олмаса, гапира олмаса, овқатни ҳам ўзи ея олмаса ҳамма ҳурсанд бўладими? Албатта йўқ. Биринчи галда ота ва она ташвишга тушиб, болани врачларга кўрсатиш ташвишида бўлишади. Нима учун ота ва она шундай қилишга уринишади? Чунки бола уларники. Ота ва она ҳам шу боладан ўзига яраша орзу-ҳавас кутишади. Келажакда фарзандларини буюк инсон бўлиб ўсишини хоҳлайдилар. Шунинг учун ҳам ота-она қўлларидан келган ҳамма ишни қилишга бел боғлайдилар.

Руҳий ҳаётда-чи? Руҳий ҳаётимизда шунга ўхшаш воқеалар бўладими? Албатта! Инсон тавба қилиб имонга келса, юқоридан туғилган бўлади. Келинг азиз биродарлар, Юҳанно мактубининг 3 боби 4 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “Кекса одам яна қандай туғила олади? Онасининг қорнига иккинчи гал кириб туғила оладими…?” Ушбу оятдан ташқари яна 2 Коринфияликларга мактубининг 5 боби 17 оятидан ҳам биргаликда ўқиймиз: “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди”. Юқорида айтиб ўтганимиздек, янги туғилган чақолоқдан ҳеч нарса талаб қилинмайди. Лекин азиз биродарлар, бир неча ой ўтгандан кейин чақалоқ ҳали ҳам ўсмаган бўлса ёки ўзгармаган бўлса, ҳали ҳам эски ҳаёт кечираётган бўлса, ҳеч ким буни нормал деб ҳисобламайди. Азизлар, аввалом бор чақалоқ ўсиши учун унга нималар керак бўлади? Ушбулар ҳақида гаплашиб олсак.

Биринчидан, чақалоққа исим қўйилиши керак. Ундан кейин болани бақувват бўлиши учун озуқа, яъни сут керак бўлади. Булардан ташқари болага сув, ҳаво, ота-онанинг меҳр-муҳаббати, жисмоний машқлар, ҳатто айрим касалликларга қарши эмлаб ҳам туриш лозим. Энди юқоридан туғилган биродар учун-чи, нималар керак бўлади? Биринчидан, у чўмдирилиши керак. Гапимизнинг тасдиғи Матто китобининг 28 боби 19 оятида келтирилган. Иккинчидан эса Худонинг каломи керак. 1Бутрус 2 боб 2 оят. Булардан ташқари кимдир у учун доимо ибодат қилиши лозим ёки бўлмаса унинг ўзи Худованд билан муносабат қилишни билиши керак. Луқо китоби 11 боб 1 оятидан то 4 оятигача бўлган жойлар. Булардан ташқари Муқаддас Руҳга суяниш, ҳамроҳлик, яъни бошқа биродарлар билан яқин бўлиш, муносабат, хизмат қилиш ва Хушхабар айтиб туриш, қилган гуноҳларни тан олиб, улардан тавба қилиш — янги руҳий туғилган биродар учун жуда муҳим ҳисобланади.

Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top