Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худойинг буюклиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худонинг доимийлиги тушуниш у қадар мушкул
бўлмаган фазилатлар қаторига киради, бироқ Худонинг доимийлигини англаб етиш учун биз яратилган мавжудотлар ҳақида ўйлашимизда ёрдам берадиган оддий фикр-
мулоҳазалардан Худодаги эришиш мумкин бўлган нарсалар учун ҳаракат қилган пайтимизда камдан-кам юзага келадиган фикр-мулоҳазаларни ажрата олишга ўрганишимиз керак. Худо доимийдир, деб айтиш — бу Худо Ўз-Ўзидан ҳеч
қачон фарқланмайди, демакдир. Муқаддас Ёзувларда Худонинг ўсиши ва ривожланиши деган тушунчалар мавжуд эмас. Менимча, Худо Ўз-Ўзидан қанақадир тарзда фарқ қилиши мумкин, деб ўйлашнинг ҳеч иложи йўқ. Нима учун?
Маънавий аҳлоққа эга бўлган мавжудотнинг ўзгариши учун бу ўзгариш ўч йўналишнинг бирида юз бериши керак.
Мавжудот яхшидан ёмонга ёки ёмондан яхшига ўзгариши керак; ёки бўлмаса, агарда аҳлоқий сифат ўзгаришларсиз қолади, деб фараз қилинса, у ҳолда ўзгаришлар маънавий аҳлоққа эга мавжудотнинг руҳиятида етилмаганликдан етукликка ёҳуд бир тартибдан бошқа бир тартибга ўзгариши каби юз бериши керак. Худо бу йўналишларнинг бирортасида ҳам ҳаракат қилмаслиги аниқ. Унинг баркамоллиги бундай ҳолатни бутунлай инкор қилади. Худо яхши томонга ўзгариши мумкин эмас, чунки У тўла-тўкис муқаддасдир. Худо ҳеч қачон ҳозиргига нисбатан камроқ
муқаддас бўлмаган ва ҳеч қачон ҳозиргига ҳамда ҳар доимга нисбатан кўпроқ муқаддас бўла олмайди. Худонинг ёмон томонга ўзгариши ҳам мумкин эмас. Ёмон томонга ҳар қандай тарздаги ўзгариш Худонинг беҳад муқаддас бўлган табиатида
юз бериши мумкин эмас. Мен бу ҳақда ҳатто фикр юритишга йўл қўйишнинг иложиси йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки айнан шундай қилмоқчи бўлган пайтимизда, Худо эмас, балки қандайдир бошқа, қандайдир Худодан кичикроқ бўлган нарса
бизнинг фикр-мулоҳазаларимиз марказида бўлиб қолади.
Бу тарзда фикр юритишимиз мумкин бўлган зот фақатгина буюк ва ҳурмат-эҳтиромга сазовор яратилган мавжудот бўлиши мумкин, бироқ у зот Ўз-Ўзидан бор бўлган Яратувчи бўлиши мумкин эмас. Худонинг маънавий табиати ўзгармас бўлганлиги туфайли, Илоҳий Борлиқда ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин эмас.
Худонинг ибтидоси бу сўзнинг ягона тўғри маъносида олиб қарайдиган бўлсак, мукаммалдир: Унинг ибтидоси бошқа мавжудотларнинг келиб чиқишига ўхшамайдиган ўзгача ибтидодир. Худо ҳеч кимга боғлиқ бўлмаган ҳолда Ўз-Ўзидан
бор ва абадий эканлиги билан Ўзи яратган мавжудотлардан ажралиб туришини юқорида кўриб ўтдик. Кимда-ким ҳатто унча аҳамиятга эга бўлмаган даражада ўзгарар экан, у бошқаларга боғлиқсиз тарзда ўз-ўзидан ва абадий мавжуд бўла
олмайди. Шунингдек, бундан келиб чиққан ҳолда Худо ҳам бўлолмайди.
Худо эса Ўз-Ўзидан бор бўлгани учун, У алоҳида қисмлардан таркиб топмаган. Унда ўзгариши мумкин бўлган қисмларнинг ўзи йўқ. Худо мустақил бўлганлиги учун эса, Унга ташқаридан бирор нарса қўшилиши мумкин эмас. Азизлар, бордию бизга саволларингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизларга ёр бўлсин азизлар. Хайир, омон бўлинглар.